Миннатдорлик мактуби

Яқинда тўрт яшар кичик набирам Дурдонахон гепатит касаллиги билан оғриб қолди. Онаси билан пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги 4-болалар юқумли касалликлари шифохонасида ётиб, даволанишларига тўғри келди. Шифокорларнинг тўғри қўйган ташхису, кўрсатган муолажалари, ҳамшираларнинг дори-дармонларни ўз вақтида бериб, қилган тиббий ёрдамлари туфайли тез кунда набирам соғайиб кетди.

Ҳамма ёқ ораста, санитария талабларига тўлиқ жавоб беради.

Касалхона ошхонасида болаларбоп парҳез таомлар жуда сифатли, мазали ҳолда тайёрланиб, шифохонадаги ҳар бир беморга ўз вақтида етказилиши назорат қилинади.

Касалхонанинг 3-бўлими бошлиғи Лазиза опа Абдураҳмонова, бўлим шифокори Д. Юлдашева ҳамда бошқа тиббий хизмат ходимларининг ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари натижасида беморлар дардига шифо топмоқдалар.

Сўзни мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, бор бўлинг, шифокорлик касбига содиқ азиз тиббиёт ходимлари! Қўлингиз ҳеч дард кўрмасин. Келажагимиз ворислари бўлмиш болажонларнинг сиҳат-саломатлигини сақлаш йўлида олиб бораётган фидокорона ишларингизда омад ва муваффақият сизларга ёр бўлсин.

Дилором ҲОТАМОВА,

Тошкент шаҳри

Яна ўқинг:  Бола бўлиб яшаш завқи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: