Реклама

Миннатдорлик мактуби

Ота-она учун фарзандининг соғ-саломат бўлишидан ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Ўғлим Э. Қудратов туғма юрак нуқсони билан дунёга келганида бунинг қадрини янада кучлироқ ҳис этдим.

Мен учун оғир кунларнинг бирида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва улар амалга ошираётган эзгу ишлар ҳақида хабар топдим. Шундан сўнг фондга жигарбандимнинг “тетрада фалло” оғир нуқсони билан дунёга келгани, унга жарроҳлик амалиёти зарурлиги ҳақидаги ариза билан мурожаат қилдим. Ўғлим 2018 йил 5 март куни пойтахтимиздаги академик В. Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Фарзандим бағримга эсон-оман қайтди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг фидойи ходимлари, шифокорлар, хусусан, Х. Абролов ва Ж. Пирназаровга ўз ташаккуримни изҳор этаман. Эзгу ва хайрли ишларингизда омад ва зафарлар тилайман!

 

Ёрқиной РЎЗИҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Коллеж ўқувчилари доимий иш ўрнига эга
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: