Миннатдорлик мактуби

Инсон саломатлигидан қадрлироқ неъмат бўлмаса керак. Буни айниқса, тобинг қочганида ҳар қачонгидан-да чуқурроқ ҳис этасан. Бетоб бўлиб қолганингда атрофингдаги меҳрибон, хушфеъл инсонларнинг кўмагидан баҳра олишинг қандай бахт.

Соғлиғимни мустаҳкамлаш мақсадида Бўстонлиқ туман “Товоқсой” сиҳатгоҳида дам олдим. У ерда яратиб берилган шароитлардан кўнглим тоғдек кўтарилган бўлса, жонкуяр ва масъулиятли шифокор ва ҳамшираларнинг хизматидан янада мамнун бўлдим. Бош шифокор Нурали Юлдошев, шифокор Абдурашид Носиров, ҳамширалар Сайёра Баҳодирова, Юлдуз Салоҳиддинова, Илвина Баҳодировалар яхши дам олишимга катта ҳисса қўшишди.

Уларнинг беминнат кўрсатган хизматлари ёрдамида, қолаверса, сиҳатгоҳда яратилган шароитлардан ҳам руҳий, ҳам маданий ҳордиқ чиқариб қайтдим. Бунинг учун муассаса ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман. Уларнинг кейинги ҳаёт ва ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.

Малоҳат НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  Боқий наволар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: