Миннатдорлик мактуби

Кунлар совиб кетганлиги сабабли бироз тобим қочди. Шаҳримиздаги 4-сонли кардиоревматология болалар шифохонасига мурожаат қилишимизга тўғри келди. Қабул бўлимига кириб борганимда рўпарамда ўтирган хушбичим, оқ халатлари ўзига ярашган шифокорга кўзим тушди.

– Келинг қизим, сизни нима безовта қиляпти? – деб мулойим оҳангда қарши олди у.

– Оёқ-қўлларимда бироз оғриқлар бўлганлиги сабабли келдим, – дея жавоб қилдим.

– Буларнинг сабаби юпун юришдан, шамоллашдан келиб чиқади, бизнинг кардиорематология бўлимида бир ҳафта даволансангиз, кўрмагандай бўлиб кетасиз, – деганча мени бўлимдаги шифокорлар билан таништирдилар. Даволаниш жараёнида, шифокор Юлдуз Одилова ҳар бир бемор соғлиғига жонкуярлик билан қарашлари эътиборимни тортди. Бу ерда ишлайдиган қўли енгил ҳамширалар – Лобар Ғуломжонова, Замира Жалилова, кичик ҳамшира Муфаззал Холматова ўзининг ширин сўзлиги, фидойилиги билан шифо топишимга ёрдам беришди.

Бир куни ошхона бекаси Манзура опа Нажмиддинова билан суҳбатлашиб ўтирганимда, Юлдуз опа ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим.

Улар 26 йил давомида шу шифохонада меҳнат фаолиятларини давом эттириб келаётган экан. У кишининг қўлидан мендек кўпгина ёшлар дардига малҳам топиб, соғ-саломат камолга етмоқда. Юлдуз Одиловага миннатдорлик билдираман. Юртимизда фаолият олиб бораётган шундай меҳрибон, ширинсўз шифокорларимизга раҳмат айтаман.

Робияхон ЙЎлдошева,

Шайхонтоҳур туманидаги 169-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Яна ўқинг:  Энг соғлом мамлакатлар эълон қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: