“Мен бахтли онаман”

Мен бахтли онаман. Бу сўзни баралла айтишдан ҳузурланаман. Чунки бугун менинг ҳам ўғлим юртнинг асл фарзандлари қаторида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтамоқда. У Ватан ҳимоячиси! Аслида юрт тинчлиги ва осойишталигини қўриқлаш ҳар бир йигит учун муқаддас вазифалардан бири. Мана шу муқаддас вазифани бурч деб билган ўғлон, Ватаннинг асл фарзанди бўлади. Бундай фарзанд ота-онанинг ундан кутаётган орзу-умидларини ҳам рўёбга чиқаради. Ҳа, фарзанд иқболи она қалбини ғурурга тўлдирар экан. Мен фарзандим туфайли “аскар онаси” деган шарафга эришдим. Бундан кўксим тоғ, ғурурим осмон. Бундай эътироф нақадар ёқимли эканлигини фарзандлари миллий армия сафларида хизмат қилаётган оналар яхши билишади. Оталарини, оналарини ана шундай меҳр-муҳаббатга, эътиборга сазовор қилаётган ҳарбий хизматчилар – баҳодир ўғлонлар соғ-омон бўлсин. Биз оналар дуога қўл очиб, уларга фақат яхшиликлар соғинишдан чарчамаймиз.

 

Иқбол ИСМОИЛОВА,

Хоразм вилояти

Яна ўқинг:  Кураш мусобақалари давом этмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: