Меҳрсиз МУНОСИБ тарбия бўлмас

Ҳар бир бола ўз дунёқарашига эга. У катта бўлган сари, ўй-хаёллари, фикрлаши ўзгариб бораверади. Дарҳақиқат, бола тарбияси жуда муҳим вазифалардан бири. Унга ота-оналар турлича ёндашади. Баъзилар болага гўдаклигидан тарбия бериш керак деса, айримлар ақлини таниганидан сўнг у билан алоҳида шуғулланиш зарур деб ҳисоблайди. Фарзандни ҳаётга муҳаббат, одамларга иззат-ҳурмат руҳида камол топтиришда эса ота-онадан катта билим, сабр-тоқат талаб этилади. Шундай экан, бунинг учун болаларга тарбия бериш жараёнида гўдаклигидан кўпроқ нималарга эътибор қаратиш лозим? Шу ва шунга яқин мавзу атрофида фикрлашиш мақсадида амалиётчи психолог Шаҳноза Халиловани суҳбатга тортдик.

Фарзандларимизни кузатганмиз. Улар кўпроқ кучук, мушук каби ҳайвонлар билан ўйнаб юрганининг гувоҳи бўламиз. Баъзилари қушчаларнинг учиб юришини томоша қилишга қизиқса, қолганлари жўжаларга дон беришни яхши кўради. Лекин, қушларнинг сайрашига, табиатнинг гўзаллигига аҳамият бермайдиган болалар ҳам учраб туради. Бунинг учун кичкинтойларимизни теварак-атрофга нисбатан ижобий муносабатда бўлишга ўргатишимиз керак.

Болалар табиатга меҳр қўйиши учун нималарга аҳамият қаратиш лозим?

– Болаларга уй шароитида турли ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилишни ўргатиш лозим. Шаҳар шароитида ўсган бола бундай имкониятлардан бироз бебаҳра. Ҳайвонот ва наботот оламида ранг-баранглик хусусияти камроқ. Демак, шундай экан бола ҳар доим ҳам табиат билан алоқада бўлолмайди. Ҳозирда ҳар ким замонавий шароитга кўникмоқда. Табиий гулларнинг ўрнига сунъий дарахт ва чимлардан фойдаланмоқда. Булар ҳам ўз-ўзидан инсонларни табиат билан мулоқотдан йироқлаштиради. Шунинг учун болажонларимизга уйда жонли бурчак ташкил этишимиз шарт. Бола қачон табиатга меҳр қўяди? Уни ҳис этганида. Қачон ҳис қилади? Қачонки бола ўз қўли билан бирорта дарахт экса, ёки бирор ҳайвонга ғамхўрлик қилса, ўшанда табитга меҳри уйғонади.

Ота-она, опа-сингилга нисбатан ғамхўрлик ҳиссини уйғотишда фарзандларимизнинг онгига кўпроқ нималарни сингдиришимиз керак?

Бунинг учун оилада ота-она, аввало, фарзандларига ўрнак бўлиши шарт. Чунки, оилавий муҳитнинг таъсир доираси кўпроқ кичкинтойларга кучлироқ ўтади. Бу жудаям нозик масала. Оилада отасини онасига, бувисини бувасига меҳрибончилигининг гувоҳи бўлган бола қалбида инсонпарварлик туйғулари шаклланади. Улар оиладан куч олади. Шунинг учун ота-она фарзандларига алоҳида эътибор қаратиб, бирини иккинчисидан кам кўрмаслиги лозим. Ука-синглисига нисбатан ғамхўр бўлиши, бирдамлик яхши оқибатларга олиб келишини тушунтириш орқали тўғри йўналтириб, тарбиялаш мумкин.

Яна ўқинг:  БОЛА қувончи – ОЛАМ қувончи

Баъзида бир хил шароитда ва тарбияда камол топган оила фарзандларининг феъл-атвори турфа бўлиши мумкин. Бири жудаям қаҳри қаттиқ, бирор вазиятнинг оғирлигини ҳис қилмайди. Ўзининг танасида оғриқни сезмас экан, бошқа одамнинг дард чекаётганини қандай билади?! Иккинчиси юмшоқ табиатли, сал нарсага тезда хафа бўладиган таъсирчан бўлиши мумкин. Ўзи дард чеккан, оғриқни ҳис қилган, кўп касалликка чалинган болаларда ҳис қилиш қобилияти кучлироқ бўлади. Бунда асосан фарзандларнинг феъл-атвори ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзи ғамхўрлик кўрмаган бола бошқага меҳрли бўлиши қийин. Баъзи пайтларда “қаҳри қаттиқ” деган сўзларни кўп эшитамиз, бу руҳиятида қандайдир муаммоси бор бўлган бола ҳисобланади. У ҳеч кимга ачинмасдан ўзгаларга жисмоний зарар етказиши мумкин. Қандайдир ҳаракатга бепарво қарайди. Бундай ҳолатлар кузатилганда, болаларда жиддий муаммо бўлиб, тезроқ тузатиш керак.

Тарбияда қаттиққўлликни қўллайдиган оила фарзанди эртага атрофга қандай муносабатда бўлади?

Бу масалада аниқ бир тўхтамга келиш қийин. Қаттиққўлликни қўллаб-қувватлайдиган оилада боланинг дунёқараши нотўғри шаклланади. Агар, вақтида бу ҳолатнинг олди олинмаса, ўртада катта жарлик пайдо бўлиши мумкин. Бола атрофида бўлаётган воқеаларга эътиборсиз қараб, аламзада бўлиб қолади. Зеро “Меҳр кўрсанг, меҳр берасан,” – деган нақл бежиз эмас.

Чарос ХУШВАҚТОВА

суҳбатлашди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: