Мактаб ўқитувчиларининг тунги навбатчилик қилган кунларига ҳақ тўланадими?

0
7
марта кўрилган.

Агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш, иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак. Дам олиш кунларида уни ишлатиш тақиқланади. Лекин, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. Агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Айрим тоифадаги ходимларни тунги вақтда ишлатиш учун қўшимча талаблар мавжуд. Хусусан, ногиронларнинг тунги вақтда ишлашига уларнинг розилиги билан ҳамда агар улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлсагина йўл қўйилади. Ҳомиладор ва 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларнинг розилигисиз тунги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди. 18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга жалб этиш тақиқланади.

 

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ЮРТ НОМИНИ ШАРАФЛАГАНЛАР

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.