Куёв ҳам ўғил ҳисобланадими?

Мен узоқ сафарга кетаётгандим. Машинамни куёвимга ишончнома орқали бериб кетмоқчиман. Ҳужжатларни куёвга расмийлаштирганда ҳам фарзандларга бериладиган имтиёзлар қўлланиладими?

Муҳаббат САФАРОВА,

Тошкент шаҳри

Конституциямизда инсон манфаатлари олий қадриятлиги, инсон — жамият — давлат муносабатларида шахс манфаатлари устунлиги белгилаб қўйилган. Агар эътибор берилса, мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигига алоҳида ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Унинг моҳияти инсонни улуғлаш, унинг эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя изчил амалга ошириб келинаётганининг амалий тасдиғи сифатида жуда кўплаб масалаларни санаш мумкин. Шулар қаторида сиз берган саволнинг жавобини, бу борадаги имтиёзни ҳам айтса бўлади.

Аввало, оилавий ришталарни мустаҳкамлаш ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш заруриятидан келиб чиқиб, бу масалада ҳам куёв фарзандлар қаторида кўрилади. Машинанинг ишончномасини расмийлаштирилаётганда бегоналарга нисбатан оилавий қариндошларга имтиёзлар мавжуд. Куёв ҳам оила аъзоси ҳисобланади. Унга ҳам имтиёзли тарзда расмийлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларида» шундай дейилади: «Ота-оналар, эр-хотинлар ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида олинади.

Автотранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида олинади».

Масалан, машина бегоналарга ишончнома билан қолдирилса, давлат божи энг кам иш ҳақининг 5 баравари, яъни 457 минг 650 сўм тўлайди. Агар ишончнома қариндошларга берилса, бу миқдор энг кам иш ҳақининг 1 баравари, яъни 91 минг 530 сўмни ташкил қилади. Бу ҳам оилаларга ва уларнинг эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечиришлари йўлидаги ғамхўрликнинг бир намунасидир.

Дилдора БАБАЯРОВА,

Шайхонтоҳур туманидаги 7-сонли давлат нотариал идораси нотариуси

Яна ўқинг:  Турмуш ташвиши ширин, ЭРТА ТУРМУШНИНГ ҚИСМАТИ АЧЧИҚ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: