Кўзга нур, кўнгилга ҳаловат бағишлаб…

Мустақиллик йилларида халқимизнинг асрий орзуларини руёбга чиқарувчи беқиёс ишлар амалга оширилди. Юрт истиқболи, аҳоли фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини кўриб, кўз қувнайди. Айниқса, инсон саломатлиги, фарзандлар камоли борасида қилинган саъй-ҳаракатлар буюк келажак пойдеворидир.

2013 йил 6 декабрда Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида соғлиқни сақлаш, болалар ва уларнинг саломатлигини яхшилашга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Зеро, халқимизда соғлиқ – туман бойлик, деган гап бор.

Биз Тошкент шаҳридаги Республика клиник офтольмалогик шифохонасида даволаниб керакли муолажаларни олиб қайтдик. У ердаги яратилган шароитларни кўриб, кўнглимиз кўтарилди. Эл-юрт саломатлиги йўлида жон куйдираётган шифокор-у ҳамшираларнинг беминнат хизматлари туфайли шифо истаб келган беморлар ҳам жисмонан, ҳам маънан таскин топишмоқда. Айниқса, кафедра доценти Наргиза Норматова каби шифокорлар нафақат дори-дармонлар, балки ширин муомалалари ва меҳри билан беморларнинг кўнглига йўл топиб, уларнинг соғайишларига сабабчи бўлмоқда.

Ушбу даргоҳ ходимларига кечани-кеча демай, беморлар ҳолидан хабар олиб турганлари, шифокор қасамиёдга содиқ қолиб, ҳар сидқидилдан ғамхўрлик қилаётгани учун ўзим ва мазкур муассасадан дардига шифо топган инсонлар номидан ташаккур изҳор этмоқчиман.

Уларни, қолаверса барча юртдошларимизни кириб келаётган янги “Соғлом бола йили” билан чин дилдан табриклаб, иш ва оилавий ҳаётларида доимо омад ва бахт ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Бир гуруҳ даволанганлар номидан

Шожалил Марупов,

Самарқанд вилояти

Яна ўқинг:  Онгни фақат мия бошқарадими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: