Китобга ошно дил

“Китоб – тафаккур қўш қаноти”, дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, инсон китоб мутолаа қилса, унинг дунёқараши, фикрлаши ва тасаввурлари аста-секин сайқалланиб боради. Бора-бора киши теран фикрли шахс бўлиб камол топади. Шунинг учун китоб ҳар бир даврда, ҳар қандай замонда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган.

Ўз шогирдларини китоб билан ошно бўлишга ундаган, шунингдек, уларни китобнинг чин ихлосмандларига айлантирган тажрибали ношир, ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида “Китоб графикаси ва миниатюра” кафедраси катта ўқитувчиси Жаннат опа Бекиева ҳам зиёли ва китобсевар, фидойи аёллардан биридир. Болалигидан китобга меҳр қўйган Жаннат опа келажагини мураббийлик соҳаси билан боғлади. У Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тамомлади. Унинг бу йўлни танлагани бежизга эмас эди. Сабаби, ота-онаси Тентемиш ака ва Кошимкан опалар ҳам маърифатнинг чин ихлосмандлари бўлишган.

Жаннат Бекиева фаолияти давомида “Ўзбекистон энциклопедияси”, “Ислом”, “Меҳнат”, “Митти юлдуз” нашриётларида фаолият олиб бориб, юздан ортиқ китобларни тайёрлашга ҳисса қўшиб, инсонларга маърифат зиёсини тарқатишда ўз хизматини аямади.

Ҳозирда Жаннат опа билим даргоҳида китоб яратишда босиб ўтиладиган жараёнларнинг сир-синоатларини ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Шунингдек, талабаларга китобни макетлаштириш бўйича ўқув-услубий қўлланма тайёрлаш билан машғул.

– Қайси бир нашриётга бормай, ҳар ерда талаба ва шогирдларимни кўриб кўзим қувнайди. Улар менинг касбим орқали топган улкан бойлигимдир, – дейди Жаннат опа Бекиева.

Қачонки, аёл кўнглида меҳр-муҳаббат бўлса, китобни севса, дунё ҳамиша гўзал ва мафтункор бўлади. Зеро, аёл ҳаёт ижодкоридир.

Дилафрўз ЭШОНХОНОВА

Яна ўқинг:  Миллий ўйинлар – тарбия воситаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: