Касбга муҳаббат саодатга элтади

Касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Лекин улар орасида мураббийлик бошқа барча касбларнинг негизи саналади.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 1-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Турганбай Қошанов қарийб ўттиз йилдан буён ўз касбини сидқидилдан бажариб келмоқда. Шогирдлари юртимизнинг турли соҳаларида малакали мутахассис сифатида меҳнат қилмоқда. Унинг айтишича, “Устоз – бир умр ўқиб, изланишдаги инсон деганидир, савияси юксак одамгина устоз номига муносибдир”. Турганбай Қошанов 2013 йил ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.

– Юртимизда ҳамиша устозлар қадрланиб, эъзозда бўлган, – дейди қаҳрамонимиз. – Айниқса, мустақиллик йилларида муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, тараққий топиши билан бир қаторда, ўқитувчи ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда.Шаҳар, қишлоқ ва овулларда, туман ҳамда вилоятларда замонавий мактаблар, олий таълим муассасалари, спорт иншоотларини барпо этиш, лицей ва коллежлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ўқув-лаборатория хоналарини ташкил этиш, янги дарсликлар яратиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор педагогик технологиялар, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган юксак эътибор боис мамлакатимиз таълим тизими дунёнинг ривожланган давлатлари орасида етакчилик қилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз деб биламан.

Мустақиллик халқимизга фаровон ҳаёт олиб келиш билан бирга, истиқболли кунлар, фарзандлар кўзига қувонч бахш этди. Илоҳим, мустақиллигимиз барқарор, хонадонларимиз тинч, бирдамлигимиз, тотувлигимиз давомий бўлсин!

Д.ҚАРШИБОЕВА

Яна ўқинг:  Банк сармоялари натижасида тадбиркорлар сафи ортмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: