Жажжи қалблар

Унинг парвариши нозик масала

– Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланади. Айтиш керакки, ушбу тизим фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улағайишларида муҳим аҳамиятга эга.

Тан олиб айтишимиз керакки, кейинги йилларда мактабгача таълим тизимини малакали ходимлар билан таъминлаш, боғчаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби ишлар бироз эътибордан четда қолди. Бу эса болаларни боғчаларга қамраб олишда бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди. Қувонарлиси, яқин 2-3 йил давомида Президентимиз томонидан мактабгача таълим тизимига, жумладан, соҳадаги кадрлар масаласига жиддий эътибор қаратилди. Тарбиячилар учун олий ўқув юртларида махсус сиртқи бўлимлари очилди. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбиячиларни қайта тайёрлаш институти ўз фаолиятини бошлади.

Бизнинг мактабгача таълим муассасамизда болаларни яхши таълим-тарбия олишлари учун қулай шароитлар яратилган. Кўргазмали ўйинчоқлар билан безатилган шинам ва ёруғ хоналар, тарбиячиларимиз томонидан ўтилаётган турли қизиқарли ақлий ва жисмоний машғулотлар кичкинтойларнинг дунёқарашини бойитишга хизмат қилмоқда. Қолаверса, муассасамизда бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳам мақтагулик. Мева-сабзавотлар фермер хўжаликлари томонидан етказиб бериляпти. Бундан ташқари муассасамиз жорий таъмирдан чиқарилди. Бундай шароитлардан эса барчамиз бирдек мамнунмиз.

Ота-оналар мактабгача таълим муассасасига фарзандларини жойлаштиришда қаторқулайликларга эга бўлди. Эндиликда “Ягона дарча” маркази орқали болаларни тумандаги исталган МТМга жойлаштириш имконияти мавжуд.

 

Муборак БЎСТОНҚУЛОВА,

пойтахтимиздаги 436-МТМ мудираси,

“Ўзбекистон Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони соҳибаси

Яна ўқинг:  Бурч, масъулият ва шараф

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: