ИСТИҚБОЛ – ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА

Бир куни ишдан қайтсам, эндигина мактаб ёшига етган қизалоғим телевизорда болалар учун берилаётган “Инглиз тили сабоқлари” кўрсатувини томоша қилиб, биргаликда сўзларни талаффуз қилаётган экан. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Ўзим ҳам инглиз тили ўқитувчисиман. Мактабимизда болаларнинг тил ўрганишга иштиёқи шу қадар баландки, қўшимча дарс ҳам ўтамиз. Хуллас, қизимни эртасигаёқ болалар тўгарагига олиб бордим. Тўгаракда у тенгдошлари билан бир зумда дўстлашиб, дарсларни диққат билан ўрганишга киришди.

Ўзим фаолият юритаётган Жиззах шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида ҳафтанинг ҳар жумасида “инглиз тили куни” деб белгиланган. Бу кунда барча синфда инглиз тили сабоқлари ўтилади. “Yosh lingvist” тўгараги машғулотлари ҳам малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Бундан ташқари, “Дунё бўйлаб” номли деворий газета ташкил қилинган бўлиб, унда мактаб ўқувчиларининг инглиз тилида ёзилган мақолалари, ҳикоя ёки ижодий ишларидан наъмуналар эълон қилинади.

– Мактабда чет тилларини ўрганиш учун барча шароит яратилган. Аудио дастурлар, расмли кўргазмалар, луғат китоблар ва яна кўплаб керакли адабиётлар мавжуд. Ўқувчилармиз мактаблар ўртасида ўтказиладиган кўплаб мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. Буларнинг барчаси давлатимизнинг ёшларга кўрсатаётган эътибори, ишончининг маҳсулидир.

Мухтасар айтганда ўқув масканимизда иқтидорли ўқувчилар сафи кенгайиб бормоқда. Уларнинг билим олишга бўлган интилиши, қизиқишини кўриб қувонамиз. Ўқитувчиларнинг меҳнати, давлатимизнинг юксак эътибори ўз самарасини бераётир. Ўқувчиларимиз келгусида чет давлатларда ўтказиладиган фан олимпиадаларида иштирок этиб, юртимиз равнақини яна юксалтиради, деган умиддамиз. Зеро, бунинг учун бизда ҳамма имконият етарли.

Рихсигул ТУРСУНОВА,

Жиззах шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг олий тоифали инглиз тили ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ISTIQLOL SOLNOMASI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: