Иқтисодий билим – тўкин ҳаёт сабоғи

Ҳозирги ёшларга иқтисодий билим беришда таълим ва тарбия узвийлиги жуда муҳим ҳисобланади. Ана шу жиҳатдан олиб қаралганда, бугунги ўқувчиларнинг иқтисодий саводхонлигини ошириш ўта муҳим масалалардан биридир.

Бунинг учун эса таълим-тарбияни изчил йўлга қўйиш зарур. Айниқса, иқтисодий таълим-тарбия бўйича дарсдан ташқари факультатив курслар, амалий машғулотлар, турли тадбирлар ташкил этиш ижобий самара бериши мумкин.

Турли хил иқтисодий масалаларни бошқа ўқув фанларидан ўзлаштирган билимлар ва реал ҳаётдан олинган мисоллар асосида ўрганиш ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини янада ривожлантиради. Дарсдан ташқари иқтисодга оид машғулот ва ҳар хил тадбирлар нафақат ўқувчиларнинг иқтисодий билимларини мустаҳкамлайди, балки уларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш омили ҳам ҳисобланади.

Иқтисод нафақат назарий, балки кўпроқ амалий фанлардан биридир. У бевосита амалиётга таянади, аниқ манбалар, рақам ва ҳисоб-китоблардан фойдаланади. Шунинг учун иқтисодий билимларни ўргатиш, тафаккурни шакллантириш, ҳақиқатларни намоён этиш, аниқ жараёнлар асосида амалга ошириб келинади. Бунда амалий вазиятларни ўқувчиларга ўйинлар воситасида кўрсатиш алоҳида аҳамиятга эга. Иш ўйинлари иқтисодий билимларни ўзлаштиришнинг самарали усули ҳисобланади. иқтисодий ўйинлар ўқувчиларни бевосита иқтисодий ҳодиса ва воқеаларнинг иштирокчисига айлантиради. Буни эса дарс жараёнларида кузатиш мумкин.

Бозор иқтисодиёти жуда мураккаб жараён. У мунтазам изланиш ва ўрганишни тақозо этади. Инсон ўз-ўзидан тадбиркор ёки ишбилармон бўлиб қолмайди. Келгусида фаровон ҳаёт кечириши учун меҳнат қилиши ва хўжалик юритиш сир-асрорларини билиши лозим. Бунинг учун албатта, ўқувчиларда ҳозирги шароитда иқтисодий муносабатлар кўникмасини шакллантириш, таълим ва тарбия орқали таъминланади. Шунинг учун мамлакатимиз тақдири ва келажаги учун масъул бўлган ўқувчи-ёшларнинг иқтисодий саводхонлигини ривожлантириш ва тафаккурини ўстириш муҳим масалалардандир.

Ҳаётда янги сифат ўзгаришлари юз бериши учун ёшларга фаннинг турли соҳаларига, хусусан, иқтисодий билимларга катта қизиқиш уйғотиш лозим. Бунинг учун эса барча моддий-техник, илмий-услубий шарт-шароитларни яратиш ва таълим-тарбия ишларини ташкил этиш ота-оналар, ўқитувчилар ва шу соҳага масъул бўлган мутасаддиларнинг бевосита бурчи ҳисобланади.

Дилноза АҲМЕДОВА,

Республика рассомлик коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  БОЛА қувончи – ОЛАМ қувончи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: