Иқболи порлоқ ёшлар

Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Ёшларимиз республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадаларида нуфузли ўринларни эгаллаб, ўзларига билдирилган ишонч ва эътиборни оқлаб келишмоқда. Самарқанд шаҳридаги Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежи ҳам ана шундай иқтидорли ўқувчи ёшларни камолга етказиб келаётган таълим масканларидан биридир.

Коллеж ёшлари ҳаётига назар ташлар эканмиз, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Айни пайтда коллеж ўқувчилари 9 та йўналиш бўйича таълим олиб, касб сирларини пухта ўзлаштиришмоқда. Уларга яратиб берилган шароитлардан нафақат ўқувчиларнинг, балки олтмиш нафар педагог ва касбий таълим усталарининг ҳам кўнгли яйрайди. Ўқитувчилар ҳар бир дарс ва амалиётни мароқ билан ўтишади. Коллежда ўқитувчиларимизнинг билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган ўқув йили давомида 12 нафар ўқитувчиларимиз қайта тайёрлаш курсларида ўқиб, ўз малакаларини ошириб қайтишди. Президентимизнинг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида коллеж педагог муҳандисларига ўқув йили давомида ўқув семинарлари ўтказилди. Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш иниститути доцентлари И.Сатторов, С.Матьязовлар коллежнинг “машинасозлик” ва “махсус фанлар” кафедралари ҳамкорлигида ўтказилган “Ўқув услубий мажмуаларини яратиш ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш” мавзусидаги семинар тренингдан кўзланган мақсад ҳам педагог муҳандисларимизнинг малакасини оширишга қаратилди.

Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд кимё” ОАЖ, “Самарқанд лифтсозлик” қўшма корхонаси, “Дока текс” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси, “8-МАРТ” ОАЖ, 2514 , 2531-Автожамланмалари ва бошқа корхона ва ташкилотлар билан шерикчилик шартномалари тузилиб, ўқувчилар ўз мутахассисликлари бўйича юқоридаги корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташяпти ва аксарият ўқувчиларимиз ана шу корхона ва ташкилотларга ишга жойлашяпти. Бу йил ҳам 214 нафар битирувчиларимизнинг 203 нафари ўз мутахассисликлари ва турдош мутахассисликлар бўйича ишга жойлашдилар.

Илм масканида спорт ва фан тўгараклари мунтазам ишлаб турибди. Ўқувчилар ўзларига яратиб берилаётган бундай имкониятлардан оқилона фойдаланмоқда. Вилоят миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда ўқувчиларимиз фаол иштирок этиб, фахр­ли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Истеъдодли ёшларимиз Достон Алиев, Комил Йўлдошев, Бобур Исматовлар устозлари Исмат Эрназаров ва Рустам Хўжаёровлар раҳбарлигида иккиламчи қора металь чиқиндиларидан фойдаланиб, одамнинг скелет роботини яратдилар. Бу вилоят миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда юқори баҳоланди. Ёшларимиз эришаётган ютуқлар коллежимиз шуҳратини оширяпти.

Яна ўқинг:  Иштиёқ, интилиш, самара

Aлишер БУЛТАКОВ,

Самарқанд шаҳридаги Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежи директори

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: