Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати

Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан 2016 йил 21 октябрда имзоланган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлиги, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш каби муҳим мақсадларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Гарчи, миллий қонунчилигимизда суд ҳокимиятининг мус­тақиллигини кафолатлашга қаратилган нормалар мус­таҳкамлаб қўйилган бўлса-да, бироқ бугунги талаб ва халқаро стандартлар асосида кафолатни янада кучайтириш айни зарурат эди. Зеро, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминламай туриб, асосий мақсад – одил судловни амалга ошириш, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга эришиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам фармонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган энг илғор, замонавий механизмларни жорий этиш назарда тутилган. Хусусан, судья лавозимида бўлишнинг янгича тартиби судьялар мустақиллигини кафолатлаш баробарида, тизимни юқори малакали, одил судлов борасида бой тажрибага эга, мустақил фикрлайдиган, ҳалол ва юқори обрў-эъти­борли кадрлар билан тўлдиришга хизмат қилади.

Шунингдек, судлар фаолиятига жорий этилган  “E-SUD” миллий электрон суд иш юритуви тизими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиши учун янада қулай имконият яратди. Мазкур тизим орқали судларга тўғридан-тўғри электрон тарзда ариза, даъво аризалари ва бошқа ҳужжатларни юбориш мумкин.

Айтиш жоизки, 2014 йил 4 декабрда амалга киритилган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун асосида давлат органларига мурожаат этиш тартиби янада такомиллашди. Унга кўра соҳадаги қонун бузилиши ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланиши баробарида, фуқаролар, шунингдек, давлат органлари, мансабдор шахс­ларга мурожаат қилиш имконияти кенгайди ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўла янгиланди.

Ш.ТОШПЎЛАТОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича

Самарқанд шаҳар судининг судьяси

Яна ўқинг:  Бунёдкорлик – ҳар бир тадбиркорнинг асл мақсади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: