Ҳуқуқ ва имкониятлар

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини оширишдаги аҳамияти

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишига, барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлигини таъминлашга истиқлолнинг дастлабки куниданоқ алоҳида эътибор берилди. Зеро, тенгҳуқуқлилик адолатли ва барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан биридир. Бу масалани ҳал этиш бозор иқтисодиёти ислоҳотларига босқичма босқич ўтиш йўлини танлаган ёш мустақил давлатлар учун муҳим саналади. Чунки, юртимиз аҳолисининг 51,2 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Юртимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пойтахтимизнинг Сергели туман 1-сон нотариал идораси нотариуси Тошмирза Аҳмедов ўз фикрини билдирди.

– Истиқлолдан кейин хотин-қизларимизга жуда катта имкониятлар яратилди, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонун муҳофазасига олинди. Аёлларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиши жамиятнинг ҳуқуқий давлат сари барқарор ривожланишида муҳим омиллардан бири саналади. Президентимиз истиқлолнинг илк кунлариданоқ “Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга Шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир”, дея таъкидлаши бежиз эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида фуқароларнинг жинси, миллати, диний эътиқодидан қатъий назар тенг ҳуқуқли эканлиги, 46-моддасида эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, 117-моддасида эса сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари кафолатланган.

Шунингдек, Меҳнат ва Оила кодексларида аёлларга имтиёзлар берилиб, ҳуқуқий ҳимояга олинган. 1999 йил 14 апрелда эса “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши бу соҳадаги ишларнинг жадал ривожланишига туртки берди. Қолаверса, юртимизда аёлларнинг жамиятда, оилада фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсатни амалга оширувчи тизим ишлаб турибди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раҳбари айни пайтда Бош вазир ўринбосари ҳисобланади. Вилоят ва туман хотин-қизлар қўмиталарининг раислари ҳоким ўринбосари мақомида фаолият юритишади. Улар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаб, салоҳиятини рўёбга чиқаришда самарали таъсир ўтказмоқда.

Бугунги кунда оила, оналик ва болалик ижтимоий муҳофазасини ҳамда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг 80га яқин қонун ва қонун ости ҳужжатлари амалда жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ушбу йўналишдаги халқаро ҳуқуқий нормаларга ҳам қўшилган. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган ва 1981 йили кучга кирган “Хотин – қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвециясини Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, 1995 йили ратификация қилган. Мазкур Конвенция 30 та моддадан иборат бўлиб, унда хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазаси, тенг ҳуқуқлилиги белгиланган.

Яна ўқинг:  Калий ва кальций: ҳаёт учун муҳим унсур

Юртимизда сиёсатчи аёлларни юзага чиқарадиган ҳуқуқий омилларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, парламент сайловларида уларга квота белгиланган. Шунингдек, яқинда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорида ҳам аёлларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳужжатнинг 1-банди “а” қисмида аёллар, “б” қисмида вояга етмаган болалар узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган, жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахс ҳисобланмаса, ушбу қарор билан озод этилади. Бу ҳам йўлдан адашганларнинг тўғри йўлга тушиб олишига бир имкониятдир.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ ёзиб олди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: