Гиёҳвандлик – умр заволи

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши бугун инсониятга жиддий хавф туғдирмоқда. Замонавий транспорт ва ахборот технологиялари ривожланиб бораётган шароитда бу муаммо глобал тус олаяпти. Бугун гиёҳвандлик чегара, ўлчов, миқиёс билмайдиган балога айлангани барчага аён ҳақиқат. Айниқса, ёш авлодни ҳам ана шу балога гирифтор бўлаётгани аянчлидир.

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар республикамизда “Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ҳокимликлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ойликда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ушбу оғу олди-сотдиси билан шуғулланувчиларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Ушбу ойлик давомида шу кунгача “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги академик лицей, касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти, темир йўлга яқин жойлашган маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича тадбирлар ўтказилди. “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида радиоэшиттиришлар ҳам ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари ўқув муассасаларида мунтазам “давомат” тадбирлари ўтказилиб, ўзлаштириши паст бўлган ҳамда ўқув машғулотларига сабабсиз келмаётган ўқувчилар билан тезкор-профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шуурида иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

 

Ш. АМАНОВ,

“Тошкент-Жанубий” вокзалида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаси ҲПГ катта инспектори, майор,

Ю. АБДИНАБИЕВ,

инспектор, лейтенант

Яна ўқинг:  Бола ҳам ниҳолга ўхшайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: