Энг яхши тиббий муассасаси: эътирофга қандай эришилади?

Фарзандларимизнинг жисмонан ва маънан соғлом ва етук бўлиб камолга етишлари жамиятимиз ҳар бир аъзосининг эзгу истагидир.

Ушбу мақсадни рўёбга чиқаришда эса тиббиёт ходимларининг муҳим ўрни бор.

“Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни янада мустаҳкамлаш, болалар ва ўсмирларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳам салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бирлашма тасарруфидаги тез тиббий ёрдам бўлими, кўп тармоқли поликлиника, туғруқхона комплекси, жарроҳлик, терапия, юқумли касалликлар, гинекология, диагностика, физиотерапия, болалар ва чақалоқларни интенсив даволаш бўлимлари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу ўз навбатида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширмоқда. Айниқса, терапия ва болалар бўлимлари биноси қайта реконструкция қилингач, бу ерда санитария-гигиена талабларига тўла мос келадиган замонавий шарт-шароитлар яратилди. Бўлим 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, беморларга ажратилган хоналар бир ва икки ўринга мослаштирилган. Ҳар бир хонага ичимлик суви тармоғи ўрнатилди, зарур мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди.

– Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун муассасамизда барча шарт-шароитлар яратилган, – дейди тиббиёт бирлашмаси болалар режали бўлими мудири Шаҳло Мамажонова. – Соғлом ҳаёт тарзи маданиятини шакллантириш баркамол авлод дунёга келишининг пойдевори саналади. Шу боис, бўлимимизда даволашнинг клиник қўлланмалари ва стандартлари ҳаётга чуқур татбиқ этилиб, ирсий касалликларни аниқлаш бўйича диагностик тадқиқотлар доирасини кенгайтирган ҳолда оналар ва болаларнинг перинатал ҳамда неонатал скрининги йўлга қўйилган. Шунингдек, болаларда учрайдиган ўткир респиратор инфекция, пневмония, бронхит, ревматик иситма билан оғриган болалар тўлиқ соғломлаштирилади. Қолаверса, турли юқумли ва мавсумий касалликларнинг олдини олиш ва репродуктив саломатликни сақлаш мақсадида мутахассисларимиз иштирокида аҳоли ўртасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасалари ва маҳаллаларда давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказилмоқда.

Мана шундай шарт-шароитлар сабаб юртимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш юксак даражада тараққий этиб бормоқда. Қолаверса, эл саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари – шифокор ва ҳамширалар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар меҳнатини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.

Яна ўқинг:  Sayqal berilsa, somon ham “gullaydi”,

Шундай эътибор сабаб жорий йил Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шифокорлар ва ҳамширалар ўртасида ўтказилган танловда Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича “Энг яхши тиббиёт муассасаси” номинацияси ғолиби бўлди. Бу эса ушбу тиббий муассаса ходимларига масъулиятли, шу билан бирга, шарафли меҳнатини сидқидилдан адо этиши учун янада куч-ғайрат бағишлаши, шубҳасиз.

Майна ҲАСАНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: