Энди мутахассис иш қидирмайди

Жорий йилнинг 5 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда олий таълимни янги сифат даражасига олиб чиқиш учун муҳим  замин яратди.

Ушбу қарор республикамиздаги барча олий таълим муассасалари учун, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги олий таълим даргоҳлари учун дастуриламал ҳисобланади.

Қарорнинг учинчи бандига кўра эндиликда кадрларни ижодий фикрловчи мутахассис сифатида тайёрлаш, касбнинг, соҳанинг ўзига хосликларига эътибор бериш имконияти пайдо бўлди. Истиқболда олий маълумотли мутахассис иш қидирмайди. Аксинча, иш берувчи ташкилот, корхона, муассаса ўз мутахассисини ўзи хоҳлагандай тайёрлаб олади. Унинг дип­лом олишини кутади ва энг мақбул шартлар асосида ишга қабул қилади. Бу билан самара ҳам кутилгандек бўлади.

Қолаверса, мазкур ҳужжат соҳанинг барча муаммоларини эркин ҳал этиш, илмий изланиш­лар олиб бориш, чет эл тажрибасини ўрганиш имконини яратади. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, ҳозирда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида халқаро тажриба алмашиниш ва хорижлик мутахассисларни жалб қилиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, олийгоҳ ҳузурида хорижий экспертлар билан ҳамкорликда конференциялар, семинарлар, «Маҳорат дарс»лари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Бунда АҚШ, Европа, Россия каби давлатларнинг тиббиёт соҳасидаги олим ва мутахассислари билан хамкорлик алоқалари ижобий йўлга қўйилган. Шунингдек, институтимизда хорижлик талабаларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, 2017-2018 ўқув йилида институтда 22  нафар хорижлик талаба таҳсил олган бўлса, жорий ўқув йилида уларнинг сони қарийб 40 нафарга етди. Бугунги кунда Россия, Қозоғис­тон, Тожикис­тон, Туркманистон, Жанубий Корея, Исроил, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан бакалавриат ва магистратура йўналишида ўқиётган талабалар ҳамда клиник ординаторлар ўзининг билими, салоҳияти, интилиши ва меҳнати билан институтимизнинг фаол талабалари қаторидан ўрин олмоқда.

 

Дилафрўз БУРАНОВА,

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти “Чет тиллар, педагогика ва психология” кафедраси мудири

Яна ўқинг:  Бунёдкорлик – ҳар бир тадбиркорнинг асл мақсади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: