Эл корига яраш – бош мақсад

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг ушбу соҳани ривожлантириш, уни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Бу борада бирламчи тиббиёт хизмати, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, хусусий тиббиёт, аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш каби йўналишлар устувор вазифа қилиб белгиланган. Қувонарлиси, ушбу соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходим борки, улар давлат эътиборида.

Ҳар йили она Ватанимиз мустақиллиги арафасида Президентимиз томонидан халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қанча юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланади. Бу йил Истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами олдидан I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланганим чинданда қувонарли ҳодиса бўлди.

Мен раҳбарлик қилаётган 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокор-ҳамширалари ҳудуддаги 32 минг нафардан ортиқ аҳоли саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилиб келмоқда. Эришган ютуқларимда эса аҳил жамоамнинг ўрни беқиёс. Шундай қутлуғ бир кунда камтарона меҳнатим Президентимиз томонидан муносиб баҳоланганидан ўзгача бир ғурур, таъриф этиб бўлмас шараф ҳиссини туйдим. Зеро, ушбу эътибор юртимизда инсон ва унинг манфаатлари юксак қадрланаётгани, келажак авлоднинг жисмоний ҳамда руҳий камолоти олий қадрият сифатида эътироф этилаётганининг ёрқин намунасидир.

 

Мақсуда ВАРИСОВА,

Зангиота туманидаги 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири,

I дафражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси

Яна ўқинг:  Нима учун "Камолот" фаолияти тугатилди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: