Диққат, танлов: “Бахтиёр оналик ва болалик”

2016 йил Соғлом она ва бола йили муносабати билан“Соғлом авлод” газетаси таҳририяти профессионал фотожурналистлар ва ҳаваскор фотосуратчилар ўртасида

Бахтиёр оналик ва болалик”

танловини эълон қилади.

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фарзандларимизни маънан ва жисмонан баркамол вояга етказишни таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуни инобатга олиб, танловга давлат сиёсатининг устувор йўналишга айланган соғлом авлодни вояга етказиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар акс этган фотосуратлар махсус йўналишлар бўйича қабул қилинади.

Танлов йўналишлари:

– “Соғлом бола – юрт истиқболини белгилайди” мавзусида олинган энг яхши фотосурат;

– “Юртимизнинг ёш чемпионлари” йўналишидаги спорт мавзусида олинган энг яхши фотосурат;

– “Она ўз орзусини фарзандлари камолида кўради” мавзусида олинган энг яхши фотосурат.

Махсус номинация:

– “Соғлом фарзанд – қутлуғ неъмат” мавзусида энг яхши фотоэтюд.

Танловни ўтказиш тартиби

Танловга тақдим этилган фотосуратлар “Соғлом авлод” газетаси саҳифаларида мунтазам чоп этиб борилади. Материаллар 2016 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинади.

Махсус ҳайъат томонидан ғолиб деб топилган фотосуратлар муаллифлари мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида таҳририятнинг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Манзил: Навоий кўчаси, 30-уй. “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти.

Мурожаат учун телефон: (0 371) 244-24-85.

Электрон почта манзили: maktub@soglom. uz.

Фотосуратлар “Бахтиёр оналик ва болалик” танловига деб кўрсатилиши лозим.

Яна ўқинг:  Озод юртнинг обод хонадонлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: