Депутат сўрови – таъсирчан усул

Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилганДепутат сўровини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари: назария ва амалиётмавзуидаги семинарда депутатлар, Бош прокуратура, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қўмита раиси А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида парламентнинг масъулиятини ошириш, қонун чиқарувчи органнинг қонун ижодкорлиги, сайловчилар билан мулоқоти ва назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашида парламент муҳим роль ўйнайди. 

Тадбирда парламент назоратининг шаклларидан бири сифатида депутат сўрови белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг парламент назоратини олиб бориш бўйича фаолиятини такомиллаштиришда ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг парламент олдидаги масъулиятини кучайтириш учун қўшимча механизмларни яратишда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

– Ҳозирга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан юбориладиган сўров ҳам, депутат юборган сўров ҳам бир хилда “парламент сўрови” деб айтиларди, – дейди депутат Жаҳонгир Ширинов. – Депутат сўровини юбориш тартиб-таомили парламент сўровини юбориш тартиби билан бир хил бўлиб, депутат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарарди. “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилингандан сўнг, “депутат сўрови”  ва «парламент сўрови” тушунчалари бир-биридан ажратилди. Эндиликда парламент назоратининг 13 шаклидан энг тезкор амалга ошириладигани бу “депутат сўрови”дир. Бу депутатларнинг ҳақиқий аҳволни ўрганиш юзасидан жойларда ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида амалга ошираётган ишлари давомида аниқланган камчилик ва муаммоларга  мутасаддилар эътиборини жалб этган ҳолда ҳал этиш имконини беради. Биргина февраль ойида депутатларимиз давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юздан зиёд сўров киритган. 

Семинарда депутат сўровидан кенг ва самарали фойдаланиш масалалари, унинг назарий асослари муҳокама қилинди. Депутат  сўровини тайёрлаш тартиби, депутат сўровини кўриб чиқиш муддати ва тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи ҳақида сўз юритилди.

Яна ўқинг:  СТОМАТОЛОГИЯ ПОЛИКЛИНИКАСИДА БОЛАЛАР БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

 

Сайёра ШОЕВА,
ЎзА мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: