Буюк ишларда юртбошимизга елкадош бўламиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28-30 январь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи воҳа аҳлига чексиз қувонч бағишлади. Айниқса, 28 январь куни онлайн тарзида ўтказилган ведеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда унда кўтарилган асрий муаммолар ечими вилоятликларни келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Муҳтарам Президентимизнинг жонажон халқимиз учун қилаётган жонкуярлиги, теран фикрли, халқ дардига қулоқ тутадиган мард ва танти раҳбар эканини вилоятнинг шароити оғир бўлган Миришкор, Чироқчи, Деҳқонобод туманларини иқтисодий, ижтимоий ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш бўйича белгилаб олган чора-тадбирлари мисолида кўрдик. Маҳаллий аҳоли қалбида бир неча йиллар давомида йиғилиб ётган, ҳамма билса-да амалга ошмай турган, ҳудудлардаги тоза ичимлик суви, бўш иш ўринлари яратиб, ишсизлар бандлигини таъминлаш, иқтисодиётни кўтариш мақсадида тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш каби муаммолар бўйича ўз ўрнида амалий ечим берганлиги таҳсинга сазовор. Айниқса, ҳар бир муаммо ечими бўйича адолатли бўлишни таъкидлаганликлари бизни чексиз қувонтирди.

Мен ҳам депутатлик ва инсонийлик бурчимдан келиб чиқиб, 2017 йилда турли соҳаларда маҳаллий, вилоят, республика ташкилотларига 31 марта депутатлик сўрови, депутатлик фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан чиқдим. Афсуски, ҳанузгача тизимда эскича қараётган, ҳақиқатга тик боқа олмайдиган раҳбарлар сабабли, бу сўровларнинг 80 фоизга яқинига адолатли ечим ололмадим.

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи ва ведеоселектор йиғилишидаги сўзлари мени ва партиядошларимни чексиз руҳлантирди. Чунки биз “Куч – адолатда!” шиори остида иш олиб борамиз. Биз Давлатимиз раҳбари амалга ошираётган ислоҳотларда уларга қанот бўламиз, керак бўлса, Юртбошимиз ва халқимиз учун жонимизни фидо қиламиз.

 

Ҳаким ОЛИМОВ,

Халқ депутатлари Китоб туман кенгаши депутати

Яна ўқинг:  Мактабгача таълим тизимига мустаҳкам пойдевор зарур

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: