Болалар саломатлиги эътиборда

Аҳоли саломатлиги, айниқса, соғлом авлодни вояга етказиш оилавий поликлиникаларнинг доимий назоратида, – дейди Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 37-оилавий поликлиника бош шифокори, олий тоифали шифокор Дилноза Қаюмова.

Мана ўттиз йилдирки, у аҳоли саломатлигини асраш йўлида хизмат қилмоқда. Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар бошқа кишиларнинг оғирини енгил қилишни, уларнинг дардига малҳам бўлиш, икки оғиз ширин сўз ёки маслаҳат билан ўзгаларга ёрдам беришни ўзларига мақсад қилиб оладилар. Ўз мақсадларини амалга ошириш баробарида барча қийинчиликларни мардонавор енгиб борадилар, эришилган натижадан ҳам маънавий, ҳам руҳий озуқа оладилар.

– Тиббиёт соҳасига кириб келишимга бувижоним Башира опа ҳамда Нажим бобом сабабчи бўлишган, – деб хотирлайди Д.Қаюмова. – Бобом Тошкент тиббиёт институтининг дастлабки қалдирғочларидан эди. У киши фтизиатр-шифокор бўлиб, шу соҳада 45 йил ишлаган ва менда тиббиётга ҳам қизиқиш уйғотиб, ҳар бир беморга алоҳида ёндошиб муомала қилиш лозимлиги ҳақида уқтирар эди.

Шаҳримиздаги 34-оилавий поликлиникада ҳудуд шифокори сифатида фаолиятини бошлаган Дилноза терапия бўлими бошлиғи, йиллар ўтиб эса бош шифокор ўринбосари вазифасида 20 йил фаолият кўрсатди.

Маълумки, шифокор бўлиш кишидан жуда катта масъулиятни, ўз устида тинмай изланиш, тиббиёт соҳасида юз бераётган янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиб бориш, ушбу янгиликларни ўз фаолиятида қўллашни талаб қилади.

Жорий йилда шифо маскани ҳудудида яшовчи болаларнинг барчасини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда унга бириктирилган таълим муассасалари болалари, ўқувчи ва талабаларни ҳам ана шундай кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Болалар 98-100 фоизгача эмланмоқда.

Шифокорлар айниқса, ўсмир қизлар ва туғиш ёшидаги аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтишларини алоҳида назорат қилади. Туғиш ёшидаги 12 минг нафарга яқин аёлнинг барчаси ҳар йили бир марта тиббий кўрикдан ўтади ва касаллиги аниқланганлар соғломлаштирилади. Ҳудуддаги фертиль ёшидаги барча хотин-қизлар доимий шифокор-гинекологлар назоратига олинган, ҳомиладорлари эса алоҳида назоратда туради.

Меҳнат қилган элда обрў-эътибор топади. Оппоқ халат каби қалби беғубор, қўли енгил ва билимдон шифокоримиз Дилноза Қаюмованинг аҳоли саломатлигини сақлаш йўлидаги хизматлари эътиборга олиниб, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Яна ўқинг:  “Qumtaka” o‘yini

Шавкат ЁҚУБОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: