Реклама

Болалар ҳамшираси: у қандай бўлиши керак?

Инсоннинг болалик даври беғубор ва шу билан бирга жуда мураккаб палла ҳисобланади. Болалар неча ёшда, қолаверса, соғлом ёки касал бўлишидан қатъий назар доимий эътибор ва парваришга муҳтож бўлишади. Айниқса, бемор бола билан ишлаётган ҳамширадан бу борада жуда катта масъулият, билим ва амалий кўникмалар талаб этилади.

 

  1. Ҳамширалар болаларга тиббий муолажаларни ўта диққат билан профессионал равишда сифатли ва тўғри амалга оширишлари шарт.
  2. Улар доимий равишда шифокор, дорихоначи (фармацевт), диетолог (парҳезшунос) каби мутахассисларнинг хулосаларига таяниб ишлашлари лозим.
  3. Чақалоқ ёки гўдаклар оғриётган жойларини кўрсата олмасликлари сабабли ҳамшира сабрли ва ширинсўз бўлиши зарур.
  4. Бахтсиз ҳодисалар (болани бурнига бирор жисмнинг кириб кетиши, куйиб қолиш, турли жароҳатлар ва ҳ.к.) юз берганда тиббиёт ходими зудлик билан ҳаракат қилиши керак.
  5. Бемор болаларни парвариш қилаётган ҳамшира меҳрибонлик, жонкуярлик, тўғрисўзлик, мулойимлик ва бағрикенглик каби хислатларга эга бўлиши даркор.
  6. Кичкинтой тўғри ривожланиши ва айниқса, чақалоқнинг яхши ўсиши учун ҳамшира янги бўшаган ёш оналарга кўкрак сутининг аҳамияти ва турли ёшдаги болалар таомномалари ҳақида маслаҳат бериши зарур.
  7. Дардманд бола яқинлари билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиши керак. Буни таъминлаш ҳам болалар ҳамширасининг зиммасида.

 

Хулоса қилиб айганда, ҳамшира болаларни қалб ҳарорати билан яхши парвариш қилиши даркор. Юқоридаги талаб­ларга жавоб бера оладиган малакали тиббиёт ходимигина хаста бола ва унинг яқинлари ишончини  қозона олади.

Яна ўқинг:  Болангиз инжиқланса…
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: