Бола қалби – сахий тупроқ, унга китобхонлик орқали эзгулик уруғини қадайлик

Ҳар қандай билимнинг юраги, барча фанларнинг ибтидоси инсоният яратган энг буюк мўъжиза – китобдир. У одамларни бахт ва порлоқ келажак сари олға боришга чорлайдиган, эзгуликка ундайдиган содиқ дўстдир.

Биз мана шу дўстимиздан тарихни, аждодларимизнинг асрлар синовидан ўтган бой тажрибасини ўрганамиз. Турли жумбоқларга жавоб топамиз.

Бола қалби – сахий тупроқ. Унга тушган ҳар қандай уруғ албатта униб, бир кун мева беради. Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни маънан етук инсонлар этиб тарбиялашда эса уларни бадиий китоб мутолаасига қизиқтириш муҳим ўрин тутади. Аммо бугун болаларни китоб мутолаасига ўргатиш, уни табиий кундалик эҳтиёжига айлантириш, ота-оналар ва ўқитувчилар олдидаги долзарбмасалалардан бири эканлиги сир эмас.

 Шу ўринда айтиш керакки, болалар китобхонлигини шакллантиришда мактаб ҳамда ота-оналар зиммасига ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли вазифа юкланади.

 Бунинг учун устозлар ва оила катталарининг ўзи ҳам юксак дидли, маърифатли ва билимли бўлиши лозим.

Ота-оналар болаларга китоб танлашда, айниқса, уларнинг ёши, руҳияти, қизиқиши, дидини ҳисобга олиши ёки зарур ҳолларда мутахассислар билан маслаҳатлашиши лозим. Шу билан бирга фарзанди ўқиётган бадиий асарнинг тарбиявий жиҳатларига ҳам эътибор бериш зарур. Бунинг учун ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб бориши керак. Масалан, ота-оналарнинг бу борадаги фикрлари, таклифлари ўрганиб чиқилган ҳолда, синф кутубхонасини турли қизиқарли бадиий китоблар билан бойитиб бориш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, устоз китобларни тахланиб туришини эмас, балки ўқувчилар ўртасида қўлма-қўл бўлиб ўқилишини таъминлаши лозим. Бола уйида китобни ҳафта давомида ўқийди, тушунмаган жойларини оила аъзолари билан муҳокама қилиб, уни ўрганиб келади. Кейинги ҳафтада синфдан ташқари ўқиш дарсларида қўлидаги асарни тенгдошларига сўзлаб беради. Шу тариқа бир бола ўқиган китоб, иккинчи ўқувчига ўтказилади.

Ёшларнинг китобни ўқиганлигини исботлаш мақсадида унга асарнинг ўзига ёққан қисмига расм чизиб келишни айтиш мумкин. Уларни шу тариқа китоб ўқишга қизиқтирилса, кейинчалик синф кутубхонасини ўзбек тилидаги эртакларнинг рус ёки инглиз тилидаги таржималари билан бойитиш мумкин. Бу эса ёш авлод қалбида чет тилларини ўрганишга қизиқиш уйғотади ва мустақил ўзлаштириш малакаларини шакллантиради.

 

Насиба БЕРДИБОЕВА,

Яна ўқинг:  “United Aсtiones Trading”да 20 турдаги пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқарилмоқда

Учқудуқ туман ХТМФМТТЭБ бошланғич таълим услубчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: