Беғубор чизгиларда акс этган тинчлик

Яқинда Фотосуратлар уйида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорликда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида “Ер куррасида тинчлик” анъанавий расмлар танлови ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этиб, 3 та ёш категорияси бўйича 9 нафар ғолиб аниқланди. Иштирокчилар ўз ижод намуналарида юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини ўзига хос тарзда тасвирлашди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Муҳаббат РАЖАБОВА,

“Энг чиройли тинчлик тасвири” номинацияси ғолиби:

Бу танлов мен каби ёшларнинг тасаввур оламини яна бир карра бойитди. Чизган суратларимда инсоният учун энг қимматбаҳо нарса – миллатлараро тотувлик, ер куррасида тинчлик ва оилалар қувончи акс этган. Танлов сабаб кўплаб тенгдошларим билан фикр алмашдим ва ўз устимда янада кўпроқ ишлашим кераклигини англадим.

 

Шоҳимардон ШАМШЕТОВ,

“Энг ёш иштирокчи” номинацияси ғолиби:

Ер куррасидаги барча болалар биз каби тинч-осойишта ва бахтиёр яшашини хоҳлайман. Ҳеч қачон ҳеч кимни ўз ота-онасидан жудо қилмасин. Бу ерда барча вилоятлардан келган ёш рассомлар ва машҳур устозларимиз билан мириқиб суҳбатлашдик. Келажакда етук рассом бўлишни мақсад қилганман.

 

Санихан УТЕМУРАТОВА,

Нукус шаҳридаги 30-МТМ тарбиячиси:

“Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танлови болаларнинг ижод дунёсига қадам қўйишлари учун қайсидир маънода замин яратади. Ёш иқтидор эгаларининг беғубор чизгиларини кузатар эканмиз, уларнинг ҳар бири алоҳида дунё эканлигига амин бўлдик.

 

Сулаймон ҲАЙДАРОВ

Яна ўқинг:  Кўп китоб ўқиш учун 10 сабаб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: