Бахтиёр муаллима

Аёл! Волидайи муҳтарама. У фусункор қалб эгаси. Туну кун фарзандлари бошида парвона бўлиб, уларнинг эртаси учун ёниб яшайди.

Ҳакима Избосарова ҳам ана шундай меҳридарё, ижодкор аёллардан бири. Унинг Ватанга муҳаббат, инсонларга ҳурмат, одамийлик фазилатларини улуғловчи шеърлари самимийлиги билан ажралиб туради.

Мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ўқитувчи бўлишни орзулаган Ҳакима Избосарова устозларининг ўгитларини дилига тугиб борар, ўз иқтидори билан дугоналаридан ажралиб турарди. У ўқитувчи деган шарафли номга эга бўлиш учун тинмай ўқиб-изланиш зарурлигини чин дилдан ҳис қиларди. Мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Ҳакима Самарқанд педагогика коллежини имтиёзли диплом билан тугатиб, Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олади. Институтни тамомолаб, ўзи ўқиган коллежда ўқитувчи бўлиб иш бошлаган кезларида бу касбнинг сир-асрорини пухта эгаллай бошлади. Ҳакима опа кейинчалик иш фаолиятини Нурота туманининг Беҳибаланд қишлоғидаги 7-умумтаълим мактабида давом эттирди.

1996 йилда Ҳакима опа Нурота туманидаги аниқ фанларга ихтисослашган мактаб-интернатига директор лавозимига тайинланади. Тиниб-тинчимас аёл 1998 йилдан бошлаб то нафақага чиққунга қадар яна қадрдон мактабида раҳбарлик лавозимида ишлади.

– Беш нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан биргаликда уларнинг барчасини ўқимишли, эл-юрт корига ярайдиган қилиб тарбияладик. Икки нафар қизим изимдан бориб, ўқитувчилик касбини танлаган, – дейди Ҳакима опа. – Ҳаётимдан мамнунман. Аёл қайси касбда бўлмасин, аввало, оиласи ва фарзандлари тарбиясини биринчи ўринга қўйиши лозим. Шундагина унинг ишида унум, оиласида осойишталик бўлади. Буни ўз ҳаётим мисолида гувоҳи бўлдим.

Тилагим, мусаффо осмонимиз, осуда заминимизга кўз тегмасин. Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Ёш авлод тарбияси йўлидаги самарали меҳнатлари эвазига ўтган йили “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлган опанинг қалбида шогирдларига бўлган чексиз меҳр, меҳнатига бўлган эътибор ва ҳурмат учун Ватанга, юртган бўлган эъзози чегара билмас эди.

Ж. ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Хонадонларимиз файзи фаришталари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: