Ахборот технологиялари

Ундан тарбия воситаси сифатида фойдаланса бўладими?

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Хусусан, таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш ҳам устувор вазифа сифатида қайд этилган. Бундан кўринадики, таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ошиб боради, телевидение ва радионинг таълим дастурлари интеллектуаллашуви таъминланади, ўқув, ўқув-услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантирилади. Бу тизим ўқув муассасасига нисбатан маълумотларнинг ташқи манбаи сифатида гавдаланади.

Тарбия ишларида яхлит ахборот маконидан тўғри ва самарали фойдаланиш, сўзсиз муҳим. Айни пайтда маълумотларнинг ички ахборот манбаи мавжудлигидан бохабарлик ва унинг салоҳиятини ишга солиш долзарб муаммо бўлиб турибди. Маълумотларнинг ички ахборот манбаи сифатида, ўқитувчи, ўқув муассасасининг ёрдамчи тарбия бўғинларининг икки тури мавжуд. Биринчиси талабалар турар жойларидаги маънавият хоналари, музейлар, кутубхона, радиоузел, телекўрсатув маркази, нашриёт, рўзнома ва маънавият ва маърифат масканлари бўлса, иккинчиси компьютер синф хоналари, ҳисоблаш марказлари, компьютерларнинг локал тармоғи, фан кабинетлари ва ҳоказоларни ташкил қилади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида “Замонавий ахборот технологиялари, компъютерлаштириш ва компъютер тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлаш ривожланиб боради”, дейилган. Бундай ёндашув ўқув муассасалари ёрдамчи тарбия бўғинларини ривожлантиришда амалий дастур бўлиши керак. Бу йўлда ёрдамчи тарбия бўғинларининг биринчи турини юксалтириш учун технологиялаштириш, замонавий компъютер, ахборот технологиялари ва коммуникация воситалари билан таъминлаш, ахборт таъминотини ишлаб чиқиш ва қўллаш зарур.

Ҳозирги кунда ўқув муассасалари, барча ёрдамчи ўқув тарбия бўғинлари талабалари ва мутахассислари ахборот технологияларидан самарали фойдаланади. Ҳамда информатика фанини ўқитиш самарадорлиги ахборот технологиялари муҳити тезкорлик ва изчиллик билан жорий этилишига боғлиқ. Ахборот технологиялари ва мос махсус дастурий таъминотнинг ривожланиш жадаллиги кўп ҳолларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги талаб ва эхтиёжлардан ўсиб, ҳатто бу соҳаларнинг ривожланиш омили сифатида намоён бўлмоқда.

Бу ҳолат талабани ва ўқув муассасалари ёрдамчи тарбия бўғинлари мутахассисларини муттасил тарзда замонавий ахборот технологиялари, уларнинг махсус дастурий таъминотини етарли даражада чуқур ўрганишга ундайди.

Яна ўқинг:  Фонд фаолиятидан (2014/25)

Ўқув муассасалари, ёрдамчи тарбия бўғинларини такомиллаштириш мақсадида ахборот технологияларининг қўланилиши ва улардан самарали фойдаланиш ўзига хос омилларга эга. Авваламбор, педагог ва талаба фаолиятининг кескин ўзгаришига, шу билан бирга талабага етказилиши лозим бўлган ахборотларнинг воқеа ва ҳодисаларнинг мумкин қадар чуқурроқ ўрганилиши ва ўзлаштирилиши учун имконият пайдо бўлади.

Г.УМАРЖОНОВА,

ФарДУ ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: