Асрий анъаналарнинг замонавий қиёфаси

«Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси ЮНЕСКОнинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда анъанавий тарзда ўтказиладиган бу йилги «Асрлар садоси» фестивалини кузатиб, уни қадриятларимиздан бири бўлмиш ўзбекона тўйга қиёслагим келди. Зеро, ўзбек халқи ўз тўйларини ака-укаларининг ҳамкорлиги, қариндош-уруғ, маҳалла ҳамда қишлоқдошларининг кўмаги билан ўтказади.Жумладан, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Археология институти Сармишсойнинг табиий ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг жаҳон маданияти ёдгорликлари рўйхатига киритиш тўғрисида тавсия берди. Дарҳақиқат, кенг қамровли фестивалга Сармишсой дараси бежиз танланмади. Мақсад улуғвор ёдгорликка дунё аҳлининг эътиборини тортишдир.

Бухоро вилояти.Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида «Ўзбекистон маданий ва маънавий меросида меъморий битикларнинг ўрни: тадқиқот, кашфиёт ва истиқболлар» мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Шунингдек, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистон архитектура эпиграфикаси мавзуидаги олтита китобнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тўй арафасида хонадон ва унинг атрофи ободонлаштирилади. Бунинг учун маслаҳат оши уюштирилади. Аниқ режа асосида ҳар кимга вазифалар бўлиб берилади.

«Асрлар садоси»нинг асосий тадбирлари 4-5 май кунлари Навоий вилоятининг баҳор нафаси уфуриб, борлиқ гўзаллигини кўз-кўз қилган Сармишсой дарасида бўлиб ўтди. Лекин унгача Тошкент, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ушбу санъат анжуманига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди.

Тошкент шаҳри. 2 май куни халқаро «Бизнес маркази»да «Бар­қарор ривожланишда маданият соҳасининг ҳиссаси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда барқарор ривожланишга эришишда маданият соҳасининг роли ва аҳамияти ҳақида ўзаро фикр алмашишди. 2015 йилдан кейинги давр тараққиёт дастурига маданият соҳасини интеграциялаш масалалари бўйича тавсиялар кўриб чиқилди. Давра суҳбатининг хулосалари ЭКОСОСнинг (БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши) шу йили 1-26 июлда бўлиб ўтадиган тадбирига юборилади.

Эпиграфика термини турли буюмлар(идиш, кийим, сўзана)да ишлатилувчи ҳаттотлик санъатининг барча турига нисбатан ишлатилади. Ушбу тадбир «Асрлар садоси-2011» доирасида нашр қилинган «Шарқона ҳаттотлик ва миниатюра намуналари» китоби тақдимотининг узвий давомидир.

Шу тақдимот муносабати билан мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларида жойлашган дунёга машҳур меъморий обидалардаги мингга яқин тошбитик-ёзувлар ўрганилганди. Бу аждодлар меросини авлодларга етказиш ва уни оммалаштириш ҳамда ушбу ёзувларнинг йўқотилган қисмларини қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшиш эди. Энг муҳими, ушбу жараёнда ҳали ўтмишнинг очилмаган қирралари мавжудлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Бухорода «Меҳр нури» хайрия жамғармаси томонидан қайта қурилган ва таъмирланган Биби Орифа мақбарасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари «Меҳр нури» хайрия жамғармасининг «Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури» доирасида 20 нафар иқтидорли талабага стипендия ва маънавий(диний) билим юртларининг моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида сертификатлар топширилди. Тадбирларни ташкиллаштиришда жамғармага Ўзбекистон Мусулмонлари идораси кўмаклашди.

Яна ўқинг:  Барвақт нобуд бўлган болалар

Сармишсой дараси. 4-5май.Дара ҳам табиат ҳам инсон қўли билан келинчакдек безатилди. Даралар орасида минглаб меҳмонларни қабул қила оладиган мўъжазгина шаҳарча бунёд қилинди. Сармишсой йўллари текисланиб, асфалтланди. Қир-адирлар дала гуллари, лолаю лолақизғалдоқлар билан безанган. Табиатнинг майин шабадасида баланд қирларда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг байроқлари ҳилпирайди. Тепаликларда ўрта асрларга хос улкан гулханлар ҳозирланган. Бир қир остида ошпазлар шаҳарчаси, яна бир қир остида ҳунармандларнинг кўргазмаси ташкил этилган. Миллий руҳда безатилган ўтовлар ҳамда супаларга жойлашган турли вилоятлардан келган фольклор — этнографик халқ ансамблларининг куй-қўшиқлари қадимий дара узра янграб, сайлга келаётган гуррос-гуррос меҳмонларнинг шўх-шодон кулгусига уйғунлашиб кетади.

Карманадан 30-35 километр узоқликдаги Қоратов тоғ тизмаларининг жанубида жойлашган Сармишсойнинг энг катта бойлиги қисқа муддатда ана шундай гўзалликни яратган одамлари ва қояларда сақланиб қолган ноёб тош чизгилари, яъни петроглифлардир. Бу ердаги 10 мингдан ортиқ петроглифлар 6-7 минг йил олдин яшаб ўтган ота-боболаримизнинг ижодкорлиги, юксак ақл-идроки ва бунёдкорлик салоҳиятини акс эттириб турибди.

Карвон қўнғироғи.Даралар орасида «Буюк ипак йўли» карвонини маъжозий маънода ифодалаб, бир қатор тизилиб ўтаётган туя ва отлар ўтган аждодларимизни, уларнинг турмуш тарзини, орзу-интилишларини яна бир бор эсга олишга даъват қилади. Дастлаб карвонда қадимий либослардаги санъаткорлар мумтоз куйларни ижро қилиб ўтишди. Уларнинг ортидан эса миллий нақшлар билан жило берилган сандиқлар ортилган туялар, уларнинг ёнида отда сарбозлар ва савдогарлар ўтиб боришарди. Бу манзара беихтиёр кишини ўтган даврларга етаклаб, ажиб бир кайфият бағишлайди.

Карвонбошилардан бири — «Сарибел» наслчилик ширкат хўжалиги туякаши Ўрозча Қўқон­боевни суҳбатга тортдик:

– Ширкат хўжалигимизда 85та туя, кўплаб зотдор отларимиз ва подаларимиз бор. Мен туяларни шу қир-адирларда боқаман. Бугун 15 та туямизни карвонга қўшдик. Шаҳардан келганлар карвонни кўриб ажабланишяпти. Мен уларнинг ҳайратини кўриб қалбим ғурурга тўлди.

Яна бир карвон етакчиси Навоий кон-металлургия комбинатидаги Машинасозлик заводи ишчиси Шавкат Ҳайитов шундай дейди:

– Биз азал-азалдан бу ерларни жуда қадрлаймиз, чор-атроф гул билан бурканган пайтда сайлга келамиз. Эрта баҳорда ёмғир шаррос қуйганида расм чизилган бу дарани ўзимизга бошпана қилиб олардик. Соябон ўрнатиб расмларга узоқ-узоқ тикилар эдик.

Бу ердаги қисқа вақтдаги бунёдкорлик ишлари, гўзал ва улуғвор тадбир мен каби юзлаб одамларнинг кўнглини чоғ қилиб юборди.

Яна ўқинг:  Янги телеканал ишга тушди

Хорижликлар нигоҳида.Ушбу маданият фестивалига хорижий давлатлар ҳам катта қизиқиш билан қарашмоқда. Бу йилги фестиваль доирасидаги анжуманга Франциядаги Лувр музейининг «Шарқона маданият ва санъат» бўлими раҳбари, профессор Рокко Ронте, Италиядаги Рим Ла Сопенсия университетининг фан доктори Крузко Фабрицио, Торонто(Канада) университетидан фан доктори Схимелпенек Ван дер Ой, ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти профессори Шани Мустофаев каби олимлар нуфузли халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашиб, маъруза қилишди. Шунингдек, Хитойдан «Жианг нан с джу» фольклор жамоаси, машҳур турк қўшиқчиси Мустафо Сандал, Италия қўшиқчиси Массимо Гальфано каби машҳур санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлган.

– Биз мана бир неча йилдирки, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси билан ҳамкорлик қиламиз. фаолиятини ёритамиз. Бироқ, «Асрлар садоси» фестивалида биринчи бор қатнашишим. Халқингизнинг меҳмондўстлиги, самимияти, санъатга, қадимий қадриятларга муҳаббати таҳсинга сазовор, — дейди германиялик журналист, «Вся Европа» газетасининг бош муҳаррири Демина Галина. — Тадбир ўзининг кенг қамровли ва улуғворлиги билан мени ҳайратда қолдирди. Ҳаммаси кенг табиат қўйнида, ўзига хос тарзда бўлаётгани кишига завқ бағишлайди. Ижодкор сифатида шуни айтишим мумкин-ки фестиваль ҳақида туркум мақолалар ёзиш ниятим бор. Дарҳақиқат, «Асрлар садоси» фестивали Ўзбекистоннинг қадимий анъаналари ва кўпқиррали санъатини бутун дунё аҳлига яна бир бор намоён этди.

Этнографик – фольклор жамоалари.Сармишсойга тикилган ўтовларнинг қай бирига кирсангиз, соябонли ўзбекона супалардаги жамоаларга яқинлашсангиз, халқ оғзаки ижодининг бетакрор намуналаридан бирини тинглашингиз мумкин. Фольклор этнографик халқ дасталари нафақат куй-қўшиқлари билан, балки ўзига хос қадимий миллий кийимлари билан ҳам эътиборни тортди.

Қорақалпоғистонлик Бекберган Серимбетов, тошкентлик Маҳфуза Боймирзаева каби санъаткорлар ҳамда «Хоразм» жамоаси, «Гавҳар»(Андижон), «Сардоба»(Бухоро) «Ғунча болалар» (Навоий) каби жамоалар фестиваль совриндорлари бўлдилар.

– Икки кун давом этган фестивал қалбларга қувонч бахш этиш билан бирга ижодкорлар учун чексиз илҳом манбаи бўлиб хизмат қилди. Ўзаро тажриба алмашдик, янги дўстлар орттирдик, — дейди фестиваль совриндори, сурхондарёликлик бахши Сафар Шайдилов.

Амалий санъат. Фестивалда амалий санъат кўргазмаси ташкил этилиб, унда 80 нафар ҳунарманд-усталар иштирок этишди. Кулолчилик, кандакорлик, каштадўзлик, миниатюра, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги усталари ўз маҳоратини намойиш этишди. Навоийлик Саодат Файзиева, наманганлик Анвар Маликов, тошкентлик Икром Каримов каби ўз ишининг усталари фестиваль совриндорлари бўлишди.

Яна ўқинг:  Чўққиларнинг мангу чорлови

Халқ ўйинлари— кўпкари, миллий кураш, хўроз ва қўчқор уриштириш, дорбозлар чиқиши, чавандозлар беллашуви Сармишсойнинг асрий кенгликларини уйғотди. Бепоён кенглик гўё учқур отлару моҳир чавандозлар учун яратилгандек.

Халқимизнинг ўзига хос қадриятларидан бири тўйларда ушбу халқ ўйинларини ташкил қилинишидир. Бу гал фестиваль ғолибларига туя, от ва қўйлар совға қилинди.

Ошпазлар танлови. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 16 нафар ошпаз пазандалик маҳоратини намойиш этишди. Байрам иштирокчилари учун очиқ осмон остида мўъжазгина ошхона бунёд этилиб, у ер манқал, тандир ва миллий ўчоқлар билан жиҳозланди. Олов учун ўтинлар тахланди. Сумалак, ҳалим, палов, тандир кабоб, жўхорикурдук(жўхори унидан тайёрланадиган таом) каби миллий таомларнинг хушбўй ҳиди кенгликларга ёйилди. Беллашувда Навоий вилояти, Кармана туманидаги «Бахт» ресторани бош ошпази Шуҳрат Бекназаров ва наманганлик Фарҳоджон Негматов тайёрлаган таомлар кўпчиликка маъқул келиб, улар совриндор бўлишди.

– Мен Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Бироқ, мамлакатингиз, жумладан, фестиваль ҳақида жуда кўп маълумотларга эгаман. Ишонсангиз худди эртаклар оламида кезиб юргандайман, – дейди россиялик журналист Антон Коробков-Землянский.

«Миллий либослар намойиши»даТошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бошловчи дизайнерлари билан бир қаторда «Ўзбекистон маданияти ва санъати» форуми жамғармаси томонидан ўтказилиб келинаётган турли фестиваль ва либослар намойишларида бир неча йилдан бери фаол иштирок этиб келаётган дизайнерлар ҳам қатнашди.Ўн тўққизта тўпламда Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилояти дизайнерлари томонидан яратилган катталар ва болаларнинг анъанавий ва замон билан уйғунлашган миллий либослари тақдим этилди. Шунингдек, Навоийдан уч тўплам тавсия қилинди. Уларнинг бири қадимий Нурота каштачилиги анъаналари билан уйғунлашган. Икки тўплам эса Сармишсой петроглифлари, яъни тошчизгилари элементлари асосида яратилди. Айтиш мумкинки, миллий либослар фестивали янги номларни кашф қилди. Иштирокчиларни бир-бири билан танишиб, ўзаро тажриба алмашишларига имконият яратди. Алишер Мирфаёзов(Фарғона), Дилноза Аҳмедова(Тошкент), Гулбаҳор Қодирова (Навоий) фестиваль ғолиби бўлишди.

– Нурота каштачилиги ва Сармишсой тош чизгилари усулларидан фойдаланиб, 7та йўналишдаги либос намуналарни намойиш қилдим. Бунинг учун Сармишсой тошчизгиларини чуқур ўргандим, — дейди Гулбаҳор Қодирова

«Асрлар садоси» — қадриятлар тимсоли. Фестивалнинг якунловчи тантанасини кузатар эканмиз, миллий қадриятларимизнинг боқийлигини яна бир бор ҳис қилдим. Салобатли тепаликларда машъалалар порлаб, қоронғу тунни ёғдуга буркади…

Гала-концертда мамлакатимизнинг машҳур санъаткорлари иштирок этишди. Концерт сўнггида фестиваль совриндорлари тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.

Раъно Зарипова,

Ўзбекистонда хизматкўрсатган журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: