Анжир – камқонликда даво

Она табиатни биз буюк ҳаким деб атаймиз. Бу бежиз эмас. Табиатда ўсаётган барча мева, сабзавот ва полиз экинлари кони фойда эканлиги барчага маълум.

Мевалар ичида анжир ўзининг доривор хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу мева организмга қувват берувчи восита ҳамдир.

Мазкур мева таркиби калийга бойлиги сабаб юрак-қон томир хасталикларида уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Маълумки калий қон-томирлар зўриқишини бартараф этади ҳамда уларни кенгайтиради. Яна анжир меваси қон босими ошишини бартараф этади.

Артрит хасталигида организмдан ортиқча тузларнинг чиқришга кўмак беради.

Анжир пешоб ҳайдаш хусусиятига эгалиги сабаб буйрак фаолияти билан боғлиқ муаммоларда тавсия этилади.

Ушбу мева таркибидаги темир моддаси олманикидан юқори. Шу сабаб камқонликдан азият чекувчи инсонларга анжир тоновул қилиш тавсия этилади.

Сутга солиниб қайнатилган анжир қоқиси йўталга қарши восита саналади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Умрбоқий тарона

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: