2021 йилда МТМлар 1 миллион 109 минг нафардан зиёд болаларни қамраб олиш имкониятига эга бўлади

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ этилиб, эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қабул қилинган соҳага оид бир қатор давлат дастурларига асосан кўплаб таълим муассасалари янгидан қурилди, таъмирланди, энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланди. Миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган, бугунги давр талабларига жавоб бера оладиган таълим-тарбия тизими яратилди. Бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам жадал давом этмоқда, мустақил фикр, интеллектуал жиҳатдан ривожланган, ўз дунёқарашига эга бўлган ёшларни тарбиялаш ҳар доимгидек долзарб бўлиб қолмоқда. Айниқса, дунё тараққиёти шиддати, унда кечаётган воқеалар ривожи барча соҳалар каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашув, инновацияларни татбиқ этишни тақазо этмоқда. Аввало бу, ўқув дастурлари, дарсликлар, методикаларни янада такомиллаштириш, ўқитувчи-педагоглар савиясини мунтазам ошириб бориш, жараёнга энг замонавий ва илғор ахборот ҳамда таълим технологияларини жорий этиш билан боғлиқ муаммоларда  кўринмоқда.

Бугунги кунда халқ таълими тизими олдига қўйилаётган бу каби вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, амалий натижаларини таъминлаш борасида олиб борилаётган  ишлар хусусида халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга бир неча саволлар билан мурожаат этдик.

Яна ўқинг:  Ўқувчининг одоби унинг юриш-туриши, кийиниш маданиятида намоён бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: