Зарафшон арчаси

Борлиқда қор, лекин унинг вужудида баҳор. Арча қиш салтанатининг ҳукмига бўйсунмай, ям-яшил тўнини ечгани йўқ. Уни Ойбекжон шу йил баҳорда экканди. Шоир бобосининг “Бир ўлкаки қишларида шивирлар баҳор”, деган сатрларини такрорлаб қўяди. Арча ҳам унинг ҳимматини олқишлаб, қаддини ростлагандай бўлади. Янги йилни намунали қурилган уйда кутаётганларидан барча шод. Уй соҳиблари шохларига турли ўйинчоқларни, ялтироқ қоғоздан бўлган нуқраларни илиб, келинчакдай безамоқдал. Бир ўчиб, бир ёниб турадиган митти электр чироқлари унинг вужудидаги қон томирларга ўхшайди, силкинса тирикдай, гўё.

– Бу ўзимиз эккан Зарафшон арчаси, – мағрурланиб қўяди, Ойбекжон ҳамманинг диққатини ўзига қаратиб. – Унинг илдизи бақувват, минг йиллар ўтсада ўсиб тураверади…

Қор нурларида акс этаётган қуёш гўё шу арчага безакдай туюлиб кетди… Шуъласи борлиқни тўлдириб юборган заррин нур қалбларга кўчди…

Пардабой ТОЖИБОЕВ

Яна ўқинг:  Стреснинг яна бир зарари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: