Тараққиёт тасмаси

Водийни Тошканга

боғлаган ришта.

Чинни Оврўпага

чоғлаган ришта.

Ўзбекнинг оламга

эзгу изҳори:

Тинчлик тумори бу,

дўстлик тумори.

Янги саҳифаси

ойдин ҳаётнинг –

тасмаси боғланди

тараққиётнинг.

Забардаст елкадан

зўр ташвиш тушди.

Қамчиқ довонида

пўлат из тушди.

Заҳматга чап берди

темир Ғиротлар.

неча Тошалилар,

неча Пўлатлар.

Жўшқин иш қайнади

кундузу кеча,

тоғлар биқинидан

очди дарича.

Навоий назмидан

асрлар ҳатлаб.

Дунёга азим йўл

солди Фарҳодлар.

 

Боболар руҳи шод,

бу қадим Ватан –

Буюк ипак йўли

Тикланди қайта.

Яна ўқинг:  Қоқигул

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: