Синфдаги қуш

Бир ўқишни ва айниқса ёзиш билан шуғулланишни ёқтирмайдиган бир ўқувчи синфга қуш олиб келиб қўйиб юборади. Қушнинг чирқиллаб ўзини тўрт томонга уришидан ўқитувчининг дарсини ҳеч ким эшитолмайди. Қушчани тутишни муаллим эплай олмагач, ажойиб тадбир топади.

— Болалар, қуш чуғурлаб, ўзини ҳар ёққа уриб, менинг дарсимни тинглашингиз учун сизларга халақит бераяпти.  Демак, оғзаки дарсни тўхтатиб, бугун ёзма иш ёзамиз. Мен ҳозир ўқитувчилар хонасига бориб, навбатдаги ёзма назорат ишининг мавзусини олиб келаман. Агар мен қайтгунимча қушча синфдан чиқиб кетмаса, ёзма ишни бошлаймиз.

          Бу қарордан кўпчилик, айниқса қушни олиб келган ўқувчи норози бўлди. Ўқитувчи ёзма назорат иши мавзусини олиб синфга  қайтиб кирганида синфда қушча йўқ эди. Муаллим дастур бўйича дарсни давом эттирди.

          Афсуски, барча ўқитувчилар ҳам бундай топқир бўлишмайди. Кўпинча бундай ҳолларда дарс тўхтатилади. Демак, мураббийлар ҳам болаларнинг манипуляция, яьни ноқулай вазият туғдириб бошқаришлари  мумкин эканлигини назардан қочирмай, дарс ўтишга шай бўлишлари лозим.

 

Туронбека Шарофутдинова

Яна ўқинг:  Адашган мактуб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: