Қоқигул

Салималарнинг боғида қоқигул очилди. У гўё сариқ рўмолини кўз-кўз қилаётгандек шамолда майин тебранар, уни кўрган кишининг кўзлари қувончдан порлаб кетарди. Дарахтлар орасидан арғимчоқ солгани каби учиб ўтаётган қалдирғочлар ҳам баҳор чечагини қутлашаётгандек ўз тилларида вижир-вижир қилиб ўтишарди.

Салима мақтанганча қоқигулининг ёнига дугоналари Азиза ва Гулнораларни бошлаб келди. Уларнинг Салимага роса ҳаваси келди. Ахир уларнинг уйларида бундай гўзал боғлари йўқ эди-да. Қизлар авайлабгина гулнинг япроқларини силаб қўйишди. Аммо узиб олишмади.

Эртаси куни эрталаб қизлар яна боққа югуришди. Не кўз билан кўришсинки, қоқигулнинг ёнида яна бир неча ўнлаб сариқ рўмолли қоқигуллар қийғос очилиб ётарди. Улар гўё қизларга таъзим қилгани каби бошларини эгиб ҳам қўйишарди.

– Бувижон майлими ўртоқларимга гул узиб берсам, – эркаланганича сўрайди Салима.

– Майли бир-икки донадан узақол, мабодо кўп узсанг қоқигулларинг хафа бўлиб очилмай қолишади. Рўмоллари ҳам рангини йўқотади.

– Хўп бувижон, айтганингиздек қиламан, қувонч билан боғ этаги томон югуради қиз.

Боғда эсаётган майин шаббодалар бу одобли қизнинг шодлигига жўр бўлган каби сочларини авайлаб тараб ўтдилар.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Kichkintoylar kuldiradi

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: