Реклама

Қатралар

Она

 

– Бахтли бўл, қизим, борган жойингда тошдек қот, бу уйга фақат меҳмон бўлиб кел, болам!

Мастура опа қизига оқ фотиҳа берар экан, кўзи ёшланди. Ёр-ёр садоси остида уйни тарк этаётган қизига қараб, юрагининг бир парчасини юлиб олиб кетишаётгандай ҳис қилди. Меҳмондорчилик тугаб, уйда ёлғиз қолган маҳал эрининг чақирганини эшитиб жавоб қайтарди:

– Лаббай, дадаси.

– Катта раҳмат, Мастура, – Носир аканинг томоғига бир нарса тиқилди. – Қизимни катта қилдинг, яхши тарбия бериб, келин қилиб узатдинг, етимлигини билдирмадинг, раҳмат!..

 

Сабоҳат БЕРДИЕВА

 

Дуо

 

Ишларим юришиб кетди. Ҳа энди ўзи бўладими, бунинг учун қанча меҳнат қилаяпман, ахир. Ўйларимни телефон қўнғироғи бўлди. Телефон қилган онам экан. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Гап орасида айтиб қолди:

– Болам режалаштирган ишларинг нима бўлди? Омадингни Худодан сўраб дуо қилаяпман…

 

ХУРШИДАБОНУ

Яна ўқинг:  O‘saqolgin, baliqcham!
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: