Реклама

Қадр

Маҳалламизда бир уста бола бор эди. Уни ҳеч ким назарга илмас, болалар сафга қўшмас эди. Ҳозир ишлари яхши, яқинда машина олди. Кеча қарасам, уни учта оғайниси уч тарафга қараб тортиб, ифторликка таклиф қилишяпти. Учаласига ҳам раҳмат айтиб, жўнатиб юборди-да менга қараб, “Ака, ўтган йиллар давомида учаласи мен билан кўча-кўйда ҳатто, сўрашмас эди. Шу пайтгача қанча маърака қилган, аммо мени ҳеч қачон чақирмаган. Бу йил машина олганимдан кейин уларнинг менга бўлган муносабати ўзгарди. Наҳотки, инсоннинг қадр-қиймати миниб юрган машинаси, устидаги кийими билан ўлчанса?!” деди. Мен эса унга:

“Ука, ҳали ёшсан. Ҳаётни ҳам, одамларнинг қандай эканлигини ҳам ана шундай ҳолатларда тушуниб бораверасан. Лекин сен ҳеч қачон уларга ўхшама” дедим.

 

Ғайрат ЙЎЛДОШ

Яна ўқинг:  Sog‘lom bola
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: