Онам

0
41
марта кўрилган.

Йиғлаган бўлса ҳам, кулади онам,

Озорлар қалбини тилади онам.

Менга не дард борин билади онам,

Бунчалар шавқатсиз бўлмасанг ҳаёт.

 

Дунёдан топгани меҳрмас жафо,

Онамга йўқмиди шавқат-у вафо.

Отам нега бундай, бунча бевафо?

Бунчалар шавқатсиз бўлмасанг ҳаёт.

 

Йиғлагим келади, сочингизда оқ,

Эзилиб кетаман яшаяпсиз тоғ.

Чидолмайман онажон, чидолмайман оҳ,

Бунчалар шавқатсиз бўлмасанг ҳаёт.

 

Қаҳрли бўлма деб, бахтли бўл дея,

Сарсонлар юрмагин тахтли бўл дея.

Мен ва укам учун яшайсиз куя.

Бунчалар шавқатсиз бўлмасанг ҳаёт.

 

Мафтуна ТИЛОВОВА

Яна ўқинг:  HIKMAT IZLAGANGA...

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.