Реклама

Мудҳиш хато

Беморининг соғлиғи ўнглана борди. Иштаҳаси яхшиланиб, кучга кирди. Кўп ўтмай деворга суяниб ўрнидан тура оладиган бўлди. Биринчи марта ўзи юриб шифохона йўлагига чиққанида эса уни бутун касалхона аҳли олқишлади…

Аммо бир куни…

Касал тўсатдан яна каравотига михланиб қолди. Соғайиб бораётган бемори соғлиғининг бунчалар тез орқага кетишини тушуна олмай, шифокор ҳайрон эди. У елди-югурди, касаллик хуружининг сабабини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказиб, беморига янгидан-янги дорилар тавсия этди.

Бир сафар шифокор беморини тиббий кўрикдан ўтказаётган эди:

– Фойдаси йўқ, дўхтир, – деди у сўниқ кўзларини шифтга тикиб. – Мен ҳаммасини билдим. Хонангизда турган касаллик тарихимни ўқиб кўрганман…

Кейинчалик шифокор ўз касбдошлари даврасида бу беморини кўп эсларди. Шифокор ҳамиша бир хил тарзда: “У мени икки марта ҳайратга солган. Биринчи марта яшаб кетишига мутлақо ишончим бўлмаган бир пайтда оёққа туриб, иккинчи марта эса ортиқ соғайиб кетишига батамом ишонч ҳосил қилганимда…”, дея гап бошлар эди.

 

Байрам АЛИ

Яна ўқинг:  Қантар оққунча
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: