Мафкуравий таҳдид: энди ҳимояланмаймиз, балки қарши курашамиз

Бу ҳолатлар турли даврда, жаҳоннинг турли нуқталарида содир бўлди. Тунисда сайёҳларнинг ўлдирилиши, Туркиядаги Суруч портлаши, Тунис Миллий музейига ҳужум, Сано масжиди, Анқара, Байрут, Париж, Истанбул, Брюссел, Нитсса, Қобулдаги портлашлар, Берлиндаги ҳужум, Истанбулдаги тунгги клубга ҳужум…

Табиийки, бундай хунрезликларнинг орқасида турли манфаатдор кучлар тургани, бу ҳаракатлар ҳар қандай давлатда ва ҳар қандай пайтда амалга оширилиши мумкинлиги билан мустақил давлатлар тинчлигига хавф солмоқда. Албатта, ушбу таҳдидларни ҳам одам боласи, эл орасида, ширин оиласи даврасида яшаши мумкин бўлган мафкуравий таҳдидларнинг қурбонлари амалга ошириб келмоқда. Кўпчилигимиз ушбу тушунчани кўп эшитганмиз. Бироқ унинг пайдо бўлиш ва шаклланиш жараёни ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз. Ушбу мақолада даставвал шу ҳақда фикр юритамиз.

Биз истаймизми-йўқми, бугун дунё тараққиёти шу даражага етдики, энди мафкуравий кураш, маънавий салоҳият етакчи ўринга чиқди. Энди қурол-яроқлар эмас, мафкураси, миллий ғояси кучли бўлган енгиб чиқади. Мафкуравий кураш бир жамият, мамлакат ичида ҳам, халқаро ва давлатлараро миқёсда ҳам давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва конститутсион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажовузлар кескинлашмоқда.

Бундай тажовузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар қандай усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларидан, шунингдек, замонавий техника, телекоммуникатсия воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини ўзларига маъқул бўлган ғоя билан эгаллашлари яъни бузғунчи ғоялар, диний экстремизм, ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён бўлиб бормоқда.

“Таҳдид” деганда инсон ҳаётий фаолияти, умуман, яшашини чигаллаштирувчи ҳамда аниқ тарихий давр давомида аниқ мақсад учун йўналтирилган ижтимоий структурани, тўғрироғи, давлатнинг сиёсий асосини заифлаштирувчи, қолаверса, емиришга қаратилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва ниҳоят, умумсайёравий салбий омилларнинг “кириб келиши” туфайли юз берувчи макон ва замонда муайян салбий сиёсий ижтимоий ва тарихий вазиятни тушуниш лозим.

Яна ўқинг:  Эртак айтишни биласизми?

“Таҳдид” феномени, унинг сиёсий жиҳатлари сайёрамизнинг турли мамлакатларида ижод қилаётган замондош таҳлилчилар ҳамда сиёсий ва жамоат арбобларининг эътиборини ҳам ўзига тортиб келмоқда. Шу жумладан, Рейшауер, Нибур, Хантингтон, Киссинжер (АҚШ), Тойнби (Англия), Турен (Франсия), Моисеев (Россия), қолаверса “Рим клуби” ва Пагуош тинчлик ҳаракати каби илмий-амалий муассасалар раҳбарлари ва фидоийлари фаолиятини мисол тариқасида келтириш мумкин.

“Таҳдид” тушунчаси тўла маънода сиёсий лексиконга Президент И.Каримов томонидан 1994-йил 22-сентабрда сўзлаган нутқида биринчи бор киритилди. Шундай экан, мамлакатимизда “Таҳдид” ва уни баратаф қилишнинг илмий ва амалий асосларини очиб бериш, уларга чуқур таҳлил бериш бевосита Ислом Каримов номи билан боғланган.

Таҳдидлар турли-туман: ички ва ташқи, катта ва кичик, макон нуқтаи назаридан эса узоқ ва яқин бўлиши мумкин. Қандай бўлишидан қатъий назар уларга нисбатан бамайлихотирликка йўл қўйиш ёки уларни “саралаш” билан овора бўлиб вақтни бой бериш ҳоллари учраб туради. ХХ аср воқеалари шундан гувоҳлик бериб турибдики, таҳдидларни тоифалашда уларни шартли равишда иқтисодий, сотсиал, сиёсий, экологик, демографик, мафкуравий, ҳарбий, табиий – иқлимий ва маънавий таҳдидларга ажратиб кўриш ва таҳлил этиш мумкин.

Манбаларда мафкуравий таҳдидларга турлича таъриф берилган. Мафкуравий таҳдид – жамият, давлат, ёки халқ, миллат, элат тақдирига хавф солиб турган, фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мафкуравий хавф-хатарлар мажмуи. Бошқа бир манбада эса, мафкуравий таҳдид – ижтимоий-сиёсий ҳаракат, оқим ёки сиёсий куч ўз манфаатини ифодаловчи мафкурасини қўрқитув, зўрлик йўли билан бошқаларга сингдириши, деб изоҳ берилган. Глобаллашув жараёнининг чуқурлашиб бориши натижасида инсон учун хавфли бўлган турли хил ноанъанавий таҳдидлар юзага келмоқда. Булардан энг хавфлилари инсонларнинг руҳиятига таъсир ўтказиш орқали миллатларнинг қадриятлари ва турмуш тарзини издан чиқаришга қаратилган ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаётида жиддий таъсир кўрсатадиган маънавий таҳдидлар ҳисобланади.

Президентимиз И.Каримов мафкуравий, маънавий таҳдидларни хавфи ҳақида ўзининг кўплаб асарларида, маъруза ва нутқларида сиёсатчи, маърифатчи, зиёли ва умуман фуқароларимизни огоҳлантириб, бу каби таҳдидлардан сақланишга чақиради. Кейинги йилларда кўплаб намойиш этилаётган жангарилик филмларини олайлик. Бу филмларни кўпчилик, айниқса, ёшлар мароқ билан кўради, чунки одамзод табиатан мана шундай тўполонларни томоша қилишга мойил. Онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай филмлардан кўпинча турли ёвузлик, йиртқичлик, шафқатсизликни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қалбидан тошбағирлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳатто шундай томоша ва филмларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган йигит-қизлар ҳам топилади.

Яна ўқинг:  Қатралар (2015-29)

Чунки улар бундай уйдирма талқинлар таъсирида қўл ураётган иши қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди. Бундан бир неча йил илгари АҚШинг Колорадо штатига қарашли шаҳарчада икки нафар ўқувчи синфдошини отиб ўлдиргани, охири ўзларининг жонига қасд қилгани ҳақидаги шов-шув дунёга тарқалади.

Компютердаги машҳур “ДООМ” ўйинидан таъсирланган болалар ана шундай мудҳиш қотиллик содир этдилар. Бундай ҳолатларни истаганча давом эттириш мумкин. Бир сўз билан айтганда, бундай таҳдидлар, маънавий таҳдидлар носоғлом турмуш тарзи асоратидир. Ушбу таҳдидлар маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ифодалайди. Бора-бора таҳдидлар шахс ахлоқий онгини бузиш воситасида жамият ҳаётини издан чиқаришга олиб келади.

Бир сўз билан айтганда, бугун биз ёшлар мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланмаймиз. Сабаби, бу жараёнлар ўзини тўлақонли оқламади. Энди мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда ўзимизни ҳар жиҳатдан тайёрлайлик. Кейинги мақолаларда қарши иммунитетни шакллантириш борасида фикр алмашамиз!

Г.Ашурова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: