Ибратли дунё

Бугун Отамуроднинг туғилган куни. Барча яқинлари қутлагани келишган. Отамурод ўртоғи Камронни кузатиб қўйиш учун кўчага чиқди. Ширакайф Камрон гандираклаб оёғи остидаги тошга қоқилиб, йиқилиб тушди.

— Лат емадингми? — дея дўстининг ўрнидан туришига ёрдамлашди Отамурод. — Юр, бирорта таксини тўхтатиб уйингга элтиб қўяман.

Улар кўчанинг нариги томонига ўтишганида, оқсоқланиб, бир қўлида ҳасса, бирида оғир сумкани кўтариб келаётган бир ногирон киши:

— Узр, ўғилларим, чарчадим, ёрдам бериб юбормайсизларми? — дея мурожаат қилди.

— Ё тавба, ўзи ногирон бўлса, юк кўтаришга бало борми? — деди Камрон беписандлик билан. — Олдинроқ ўйлаш керак эди, ҳар кимларни йўлдан қолдирмай.

— Яхши иш қилмадинг, — деди Отамурод.

— Қўявер, бошқа кўчада бунақа тимирскаланиб юрмайдиган бўлади.

— Балки, фарзанди йўқдир. Шунга…

Отамурод ўртоғининг ишидан ранжиди. Ногирон кишига ёрдамлашай деса, ўртоғи маст, унинг ўзини ёлғиз ташлаб кетиб бўлмайди.

Иккаласи таксига ўтириб, ўз йўлида кетишди. Орадан ҳафта ўтди. Бу ҳодиса Камроннинг эсидан чиқиб ҳам кетди. Туғруқхона атрофида аёлининг кўзи ёришини кутаётганди. Янгаси ранги оқариб, тез-тез юрганича у томонга келди.

— Янгажон, жиянли бўлганингиз билан табрикласам бўладими?

— Қизли бўлдингиз. Бироқ… бироқ, чақалоқ ногирон, оёғининг бири иккинчисидан анчагина калта…

Камроннинг бу гапдан бутун вужудига титроқ кириб, бўшашиб қолди. Кўз олдида ҳассага суяниб, оғир юк кўтариб келаётган ногирон киши гавдаланди…

ДИЛАФРЎЗ

Яна ўқинг:  Отам эрур қуёшим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: