Реклама

Гулдаста

Қатра

 

Баҳорни тоғли ҳудудларда бодом кутиб олади, шаҳарда эса ўрик… Тўғрида, кўкламда бўладиган табиат ўзгаришларини писанд қилмасдан қуёшга ҳарир қадаҳ узатишда унинг олдига тушадигани йўқ…

Пойтахтимизга кираверишдаги кенг ва нурафшон йўл ёқасидаги ўрик чунонам гуллабди, чунонам гуллабди! У йўловчиларга бир олам гул тутаётганга ўхшайди. Борлиқни сутдек оппоқ нурга тўлдириб юборибди. Унга қараб энтикаман, гуллари бодроқ новдалари тагида оқ хаёлларга ўралгим келади… Ногаҳон, “Дўстлик” хиёбонидаги Шоаҳмад ота ва Баҳри аяларнинг ҳайкалларига кўзим тушди. Қаранг, баҳор ҳайкалларга ҳам жон бағишлабди.

…“Дўстлик” боғига кираверишдаги йўл ёқасида ўрик гуллабди…

 

Пардабой ТОЖИБОЕВ

Яна ўқинг:  Ўз боламизни ўзимиз асрайлик!
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: