Чўпон ва тикувчи

Қадимда бир боланинг ота-онаси жуда эрта вафот этибди. Бола акаси ва келинойиси билан яшай бошлабди. Келинойиси унга жуда қўпол муомалада бўлар экан.

Унга деярли овқат берилмас, бола қолган овқатлар билан қорнини тўйғизар, устидаги кийими эса доимо униққан бир аҳволда бўларди. Кун бўйи сигир боқиб, кечаси ҳам молхонада ухлаб қоларди. Акаси буларни билсада, унга бефарқ эди. Ҳатто укасига исм ҳам қўймаганди. Одамлар унинг доим сигир боқиб юрганини кўргани учун унга Нию Ланг (Чўпон) деб исм қўйишибди. Бола учун дунёда энг яқин ҳамроҳ бу – сигири эди. Нию Ланг энг сара, барра ўтларни “ёлғиз дўст”и учун териб келар, у эса кун сайин семириб, ранги тиниқлашиб чирой очиб борарди.

Болакай жониворни ёзда соя-салқин жойларда ўтлатса, қишда офтобнинг илиқ нури остида тоблантирарди. Нию Ланг ширали овози билан қўшиқ куйлар, гўё борлиқ уни жон қулоғи билан тинглаётгандек аста тебранарди. Сал нарироқда ўтлаб юрган сигир эса қулоқларини қимирлатиб, унга нималарнидир сўйлаётгандек эди.

Йиллар ўтибди. Нию Ланг улғая бошлабди. Келинойиси ва акасининг унга муносабати янада кескинлашибди. Бир кун ака Нию Лангни олдига чиқариб – мана, сен ҳам анча катта бўлиб қолдинг, энди бундан буёғига мустақил яшагин. Отамдан қолган нарсаларни бўлишиб олайлик: сигир ва от арава сенга, қолган нарсалар менга, – дебди.

– Биз сенга энг яхши нарсаларни бердик, шуни билгин. Ҳали кеч бўлгани йўқ. Сен ҳозироқ йўлга тушишинг мумкин, — дебди келинойиси.

Нию Ланг акаси ва келинойисининг гапига рози бўлиб, йўлга тушибди. У сигири билан қаерга борарини билмай боши оққан томонга йўл олибди. Йўл юра-юра ўрмонга келиб қолибди. Чайла қуриб, сигири билан шу ерда ҳаёт кечира бошлабди.

Бир кун Нию Ланг чарчаб, кўзи илинса, кимдир уни чақирармиш. Кўзини очиб қараган экан сигири унга гапирибди.

– Нию Ланг эртага қуёш чиқиши билан йўлга отлан. Олдингдан бир тоғ чиқади. Ундан ошиб ўтсанг, ўрмон, ўрмоннинг тўғрисида эса кўл бор. Кўлда парилар чўмилаётган бўлади. Соҳилда уларнинг ҳарир либослари бор. Сен уларнинг пушти ранглисини оласан. Ўша пушти ранг кўйлак эгаси сенинг севгилинг бўлади.

Яна ўқинг:  KULGI-SHIFO

Нию Ланг ҳаммасини сигири айтгандек бажарибди.

Бироз вақт ўтгач, – вой, менинг кийимим йўқ, – дея бақирибди париларнинг бири.

Нию Ланг бу ҳолдан довдираб қолибди ва парига “Кўйлагингиз менда”, – дебди.

– Парининг исми Жи Ню бўлиб, у жодугарнинг невараси. Бувиси унга доимо ипак йигиришни буюрар эди. У кун бўйи дам олмасдан ипак йигирар, кампир эса ҳар куни ичиб маст бўлиб қоларди. Жи Ню шундан фойдаланиб, чўмилгани келарди. У сувни жуда яхши кўрарди. Жи Ню Нию Лангнинг бу ерда нима қилиб юргани билан қизиқди. Нию Ланг бошидан ўтган воқеаларни гапиравергани сайин, Жи Нюнинг ишқи Нию Лангга тушиб бораверибди.

Улар ўрмонга, чайлага қайтишиб, бирга эр-хотин бўлиб яшай бошлашибди. Нию Ланг далада меҳнат қилар, Жи Ню уйда ип йигирар, баъзи вақтларда эрига ёрдам берарди. Орадан уч йил ўтиб, улар битта ўғил ва қиз фарзанд кўришибди. Жи Ню фарзандларига юлдузлар ҳақида эртаклар айтаётганда бувиси эсига тушиб қўрқувга ҳам тушарди.

Бир куни сигир Нию Лангни чақириб қулоғига шивирлабди.

– Мен энди сизларга ёрдам бера олмайман. Ўлганимдан кейин теримни шилиб яшириб қўйгин, сенга ёрдами тегади, – дебди. Нию Ланг ва Жи Ню афсус ва надоматлар чекиб сигирнинг айтганини бажаришибди.

Парилар уйга қайтиб келишганда Жи Ню келмаганини сеҳргар кампир билиб қолибди. У пастга тушиб Жи Нюни ахтара бошлабди. Узоқ қидирибди. Уни Нию Лангга турмушга чиққанини билиб жуда жаҳли чиқибди. Ерга тушиб, Жи Нюни олиб қочишга чоғланибди. Жи Нюнинг икки фарзанди унинг этагига ёпишибди-ю, кучи етмай ерга қулаб кетишибди. Жи Ню шунда болаларига – отангизни қидириб топинглар, тез, – дея бақирибди.

Нию Ланг бор гапдан хабар топгач, жуда узоқ йиғлабди. Энди у қандай қилиб осмонга уча олади? Шуни ўйлаб ўтирганида, сигирнинг гапи ёдига тушибди. Терига ўраниб, икки томонига саватни илиб, болаларини ҳам ёнига ўтирғизибди ва самога парвоз қилибди. Улар узоқ вақт Жи Нюни қидиришибди.

Ж одугар кампир Нию Ланг­­ни кўриб улкан денгиз пайдо қилибди. Энди Нию Ланг ҳам кенг, ҳам катта денгиздан қандай ўтсин?

Яна ўқинг:  Кузнинг кўркам қаҳрабоси

Ҳозир осмонга қарасангиз, узун бир йўл бор. Бу ўша денгиз. Одамлар уни кумуш денгиз, деб атайдилар. Унинг икки томонида иккита ёруғ юлдуз бор. Бу юлдузлар — Нию Ланг ва Жи Ню. Иккита кичик юлдузча эса уларнинг фарзандларидир.

Жодугар кампир ҳар йили 7 июлда уларни учрашишига рози бўлади. Ўша куни бу икки юлдуз орасида кўприк ҳосил бўлади.

Бу афсона қадимдан меҳнаткаш аҳоли орасида бахтли ҳаёт сари умид уйғотади.

Астрономларнинг фикрича, бу юлдузлар худди Қуёш сингари ёруғ. Жи Ню юлдузининг ёруғлиги қуёшдан беш баробар, Нию Ланг юлдузиники эса ўн баробарга ёрқинроқдир. Улар орасидаги масофа ҳам жуда узоқ. Бу юлдузлар бошқа юлдузларга нисбатан жуда катта.

Хитой тилидан Дилшод Бадалбоев таржимаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: