Амир Темур ва фолбин қиссаси

0
38
марта кўрилган.

Амир Темур саройида ўтирса, олдига аёнларидан бири югуриб келиб:
– Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, – деди.
Амир Темур киритишни буюрди. Фолбин саройга кириб айтди:
– Шоҳим, буюк лашкарбошим, мен сизнинг келажагингиз ва жангларингиз хақида фол очиб бераман.

Амир Темур лашкарларни чақириб:
– Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! – деб буюрди.
Лашкарлар фолбиннинг бошини кесгач, савол беришди:
– Шоҳим, нега фолбинни ўлимга хукм қилдингиз?
Амир Темур:
– Бу аблах фолбин ўзининг келажагини, яъни ўлим кутаётганини билганида ҳузуримга келмасди. Менинг келажагимни қаердан билсин! – деган экан….

                                      Манба: Ilm.uz

Яна ўқинг:  Тарбия

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.