Мутолаа

Мутолаа

Эгиб кўрдинг, синмадим. Янчиб кўрдинг, яксон бўлмадим. Оловгаям отдинг, сувгаям солдинг. Ёнмадим ҳам, чўкмадим ҳам.

Кўкка улоқтирсанг, қайтиб тушдим. Ерга кўмгандинг – униб чиқдим. Қочдинг, ортингдан қувиб етдим. Унутмоқчи бўлдинг, шуурингга аксимни…

Тўлиқ...

Учовига биттагина нуқта чекилган оқ қоғоз беришди. Ва унда нима акс этганини сўрашди.

– Қоғоз юзида доғ бор, – деди бири.

– Оқни қора енга олмайди, – деди иккинчиси.

– Бу нуқта оламнинг маркази, – деди учинчиси.

Нигоҳ қандай бўлса, борлиқ шундай…

Тўлиқ...

Энг сероб ҳам – у. Энг ноёб ҳам – у.

Энг қудратли-да Сўз. Энг ҳикматли-да Сўз.

Кимдир уни билиб-билиб ишлатади. Кимдир эса шунинг изидан эъзоз топади, бахт топади.

Яна биров уни беомон сочади. Беқадр қилади. Бора-бора ўзи ҳам қадрсиз бўлади. Сўз уни…

Тўлиқ...

Энам...

Энам уйда мол-ҳол сўйилгудай бўлса юрагини авайлаб олдириб қўяди:

– Акаларинг жейди, жўраклари товдай бўлсин, илойим.

Жигарию бўйрагини олиб қўяди волидам:

– Келин, чалароқ қилиб қовур, болаларимнинг бўйрак, жигари сов бўлсин. Отанг айтувди…

Тўлиқ...

Унинг ёшлар тарбиясида аҳамияти катта

Аждодларимиз қадимдан ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериб келишган. Юрт тақдири, равнақи ёшлар таълим-тарбиясига чамбарчас боғлиқ эканини дилдан ҳис этган.

Дарҳақиқат, биз ҳам ота-боболаримиз анъаналарига амал…

Тўлиқ...

Ота-боболару она-момоларнинг кексайиб кучдан қолиши инсонга тушкунлик бағишласа, фарзанду набираларнинг улғайиши куч-қувват бахш этади.

 

* * *

Ёшлик, талабалар шаҳарчаси ва талабалар уйидаги илм ўрганиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган…

Тўлиқ...

– Биламан. Ҳеч ким яхши кўрмайдиган бувангни сен ҳам яхши кўрмайсан, – дейман набирамнинг майин сочларини силаб. Сўзларимга ҳайрон гўдак болаларча беғуборлик билан мўлтираб, кўзларимга унсиз тикилади. Катталарнинг оламига энди кириб келган фаришта,…

Тўлиқ...

Ота-онасиз катта бўлган боланинг юзига ҳеч назар солганмисиз?! У бамисоли шамолларда қолган ниҳол каби ҳимояга муҳтож. Унинг чеҳрасидаги ғамни қанча ҳаракат қилманг, ҳеч аритолмайсиз. Айниқса, бола бемеҳр инсонлар қўлида камол топган бўлса, унинг…

Тўлиқ...

Янги давр шиддатидан вақтнинг ҳам ўзига қарашга вақти йўқ. Вақт гўё азалий ва абадий маромидан кечиб, ўз жиловини замон шиддатлари ихтиёрига топширгандай – кўзларидан ўт, туёқларидан чақмоқлар чақнаётган тулпоргами ёинки жийрон қашқа дулдулга ҳам…

Тўлиқ...

Зоир расм чизишни жуда яхши кўради. Бўш қолди дегунча дуч келган жойга – деворгами, китобгами чизиб ташлайверади. Бироқ, негадир уни қадрлашмайди, аксинча, койишгани-койишган.

Ана шу “рассом” Зоирнинг ўзидан бир синф пастда ўқийдиган укаси Зокир…

Тўлиқ...