“МЕДНУР ШИФО”

Чирчиқ шаҳрида фаолият бошлаган оилавий тиббиёт маркази хизматидан аҳоли мамнун

Бугун техника тараққиёти, экологик муаммолар, шунингдек, аҳоли сонининг ортиб бориши туфайли тиббий хизматга бўлган талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ортиб бормоқда.

Эътиборлиси, соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида мамлакатимизда янгидан янги замонавий тиббиёт масканлари, хусусий клиникалар қад ростлаб, мутахассис кадрлар ва малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш, тизимга хорижий тажрибаларни қўллаш борасида қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Жумладан, 2018 йил май ойида Чирчиқ шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган “Меднур Шифо” оилавий тиббиёт маркази ана шундай замонавий тиббий масканлардан биридир.

Айни пайтда бу ерда 17 нафар олий маълумотли шифокор, 22 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда. Клиникада юрак қон-томир, асаб, диск чурраси, полиартрит, юқори нафас йўли ва эндокрин касалликлари самарали даволанмоқда. 20 та даволаш ўрнига эга марказда кардиолог, невропатолог, педиатр, травматолог-ортопед, дерматолог, акушер-гинеколог, лор мутахассис- шифокорлари, шунингдек, 3 нафар таҳлилий текширувларни амалга оширадиган лаборантлар даво истаб келганларга малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

– Президентмиз қарорига биноан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ноль қийматдаги бўш объектларга инвестиция киритиш орқали аҳолига замонавий тиббий хизматни йўлга қўйиш мақсадида бунёдкорлик ишларини амалга оширдик, – дейди тиббий марказ директори Миржасур Мирсаидов. – Бугунги кунда халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатаётган тиббий клиникамиз Европа стандартлари даражасида жиҳозланиб, касалликларга тўғри ва аниқ ташхис қўйишдан тортиб, даволаш ишларигача муваффақияли амалга оширилмоқда. Клиникамизда хориж давлатларида малакасини ошириб келган фан номзодлари, малакали мутахассис-шифокорлар фаолият олиб боради.

“Меднур Шифо”да эхокардиография, ЭЭГ, ЭКГ, ЭФГДС, колоноскопия, ИФА, калпоскопия, умуртқани чўзиш каби тиббий ускуналар, шунингдек, биохимиявий, гормонал ва юқумли касалликлар учун олинадиган сийдик ва қон таҳлиллари орқали беморларга тўғри ва аниқ ташхис қўйилмоқда. Шунингдек, табиий даволаш усулларидан фитобар мижоз ва беморлар хизматида.

Даволаш тизимида физиомуолажаларнинг кенг қўлланилиши, УЗИ, лазеротерапия, парафин, уқалаш, ЛФК, магнитотерапия, бассейн, турк ҳаммоми, марваридли ванна, сув муолажалари, бўғимли касалликлар учун Озарбайжон нафталан мойи билан даволаш ҳамда 5 маҳал тўғри овқатланиш беморларнинг тез ва сифатли соғайишларини таъминламоқда.

– Кўп йиллардан буён қон босими ва юрак қон-томир касаллиги билан шифохоналарда даволанаман. Яқинда ушбу клиника ҳақида эшитиб, бу ерга даволаниш учун келдим. Шарт-шароитлари жуда яхши. Даволанишнинг бешинчи куниёқ ўзимни яхши ҳис этяпман. Айниқса, тиббиёт ходимларининг хушмуомала, меҳрибон ва чаққон эканлиги таҳсинга сазовор, – дейди Тошкент шаҳрида яшовчи Назира Шарипова.

– Мен бу ерга фарзанд кўриш истагида даволаниш учун келдим. Клиникада беморларнинг самрали даволанишлари учун барча шароит ва имкониятлар муҳайё. Айниқса, физиомуолажалар яхши натижа беряпти. Бири-биридан ширинсўз шифокорларнинг хизматидан миннатдормиз, – дейди бемор Дилафрўз Розиқова.

Яна бир эътиборли томони, оилавий тиббий марказда эмлаш хонаси ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда болалар гепатит А ва Б ҳамда грипп хасталикларига қарши эмланади. Бундан ташқари, 30 км.гача узоқликда яшовчи аҳолининг чақириғига асосан клиника шифокор-мутахассислари мутахассис кўриги ва маслаҳатини бериш ишларни ҳам амалга оширади.

Мижозларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган тиббиёт фанлари номзоди, травматолог-ортопед Иброҳим Сайдалиев, кардиолог Санжар Саипов, невролог Муқаддас Обидова, невропатолог Нишона Исмоилова, бош ҳамшира Зумрад Ҳожамқулова, ҳамширалар – Фазолат Йўлдошева, Гўзал  Тошпўлатовалардан даволанувчилар миннатдор. Муҳими, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни олдини олиш ва даволаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган жамоа Ватан равнақи, эл саломатлиги ва соғлом фарзандларни дунёга келтиришни ўзларининг бош мақсади деб биладилар.

Марям АҲМЕДОВА,

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Сайёра САЛИМБОЕВА,

“Меднур Шифо” оилавий тиббий клиникаси бош шифокори,

акушер-гинеколог:

– Бугунги долзарб муаммолардан бири келажак авлоднинг ҳар томонлама соғлом туғилишини таъминлашдан иборат. Ана шуни эътиборга олган ҳолда оилавий тиббий марказимизда оналар ва болаларга ҳам малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида хайз бузилиши, бепуштлик, эндометриоз, миома ва бошқа гинекологик касалликларнинг кўп учраётгани келажак авлоднинг соғлом туғилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, марказда гинекологик касалликларни ҳам даволашни йўлга қўйганмиз.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: