Zulfiyaxonim.uz сайти яратилмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайтни яратиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланди.

Тадбирда Зулфия таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш ҳақида сўз борди. Шунингдек, шоиранинг ҳаёти ва ижоди билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида яратилаётган сайтнинг ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият олиб бориши режалаштирилаётганлиги, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Zulfiyaxonim.uz сайти дизайнининг икки хил кўриниши намойиш этилди ва йиғилиш иштирокчилари бу борада ўз фикрларини билдирдилар.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур сайтни янада бойитишга йўналтирилган тегишли вазифалар юклатилди.

Тадбирда Хотин-қизлар қўмитаси Раиси Элмира Боситхонова иштирок этди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар иш билан таъминланди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: