Юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар уйлари” қурилади

Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларда, жумладан, чекка ҳудудларда “Ёшлар уйлари”ни қуриш бўйича тўрт йиллик аниқ режа ишлаб чиқилади ва 2018 йилдан уни бажаришга старт берилади. Шавкат Мирзиёев «Камолот» қурултойида шундай баёнот берди.

«Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг обрўси ва таъсирини ошириш учун мамлакатимизда ёшлар манфаатини таъминлашга қаратилган ишларда унинг иштирокини ҳар томонлама кенгайтириш зарур.

Ёшлар, ёш оилалар учун шахсий уй-жойга эга бўлиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини ҳисобга олган ҳолда, биз бу йўналишда бошлаган ишларимизни изчил давом эттиришимиз керак.

Барча туман ва шаҳарларда, жумладан, чекка ҳудудларда “Ёшлар уйлари”ни қуриш бўйича тўрт йиллик аниқ режа ишлаб чиқиш ва 2018 йилдан уни бажаришни бошлаш лозим.

Бу борада аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийси вилоятларида, хусусан, шароити оғир бўлган Марказий Фарғона минтақасида ёш оилаларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Умуман, қишлоқ ҳудудларида яшаётган, турар жойга муҳтож ёш оилаларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жой билан таъминлаш бўйича ваколатни энди Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бериш масаласи Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши лозим», — деди Президент.

Яна ўқинг:  Болалар омбудсмани бизга нима учун зарур?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: